Ийд Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

Бугун юртимизда Улуғ айём – Рамазон Ҳайити куни.

Барча бир-бирига эзгу тилаклар улашадиган, нуроний отахонлар, мўътабар онахонлар зиёрат қилинадиган, саҳоват туйғулари жўш уриб, мурувват эшиклари кенг очиладиган кун.

«Севинч» ПФК раҳбарияти ва барча ходимлари номидан барчангизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ҳамда файзу барака тилаб қоламиз. Мана шундай муборак байрамларни биргаликда нишонлаш барчамизга насиб этсин.

Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

Javob berish