«Севинч» водийга сафар уюштиради

Бугундан аёллар ўртасидаги XXIII Ўзбекистон чемпионатининг 10-тур учрашувларига старт берилади.

«Севинч» жамоамиз 10 ва 11-тур учрашувларини сафарда  Фарғонанинг «Нефтчи W» ва Андижоннинг «Андижанка» жамоаларига қарши ўтказади.Кейинги учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказаётган «Севинч» ушбу учрашувларда иштирок этиш учун бугун Қаршидан Тошкентга йўлга чиқди. Кечга эса Тошкентдан Фарғонага йўл олади.

«Севинч»нинг водий жамоаларига қарши учрашувларининг анонси

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 10-тур

«Нефтчи W» (Фарғона) – «Севинч» (Қарши)

20.06.2017. Қиргули «Нефтчи» СК стадиони. 17:30да

Бош ҳакам: Баҳодир Рўзиматов (Андижон)

Қанот ҳакамлари: Зафар Бобожонов (Тошкент), Акбаржон Солиев (Фарғона)

Захира ҳаками: Рифат Одилов (Наманган)

Назоратчи: Вилоят Нажафалиев (Тошкент)

 

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 11-тур

«Андижанка» (Андижон) – «Севинч» (Қарши)

23.06.2017. Андижон ш. «БЎФМ» стадиони. 17:30да

Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Қаҳрамон Собиров (Фарғона вил.) Рифат Одилов (Наманган)

Захира ҳаками: Баҳодир Рўзиматов (Наманган)

Назоратчи: Эркин Орипов (Фарғона)

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, «Севинч» 8 учрашувдан сўнг 18 очко тўплаб, турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. Фарғонанинг «Нефтчи W» жамоаси ҳам 8та учрашув ўтказган, улар тўплаган очкоси 6тага тенг ва турнир жадвалида 9-ўринни банд этишган.

Андионнинг «Андижанка» жамоаси эса 8 учрашувдан сўнг 13 очко тўплаган. Улар 6-ўринда боришмоқда.

«Севинч»нинг водий сафаридаги учрашувларида зафарлар тилаб қоламиз.

 

pfcsevinch.uz

 

Javob berish