Қашқадарё банклар лигаси. Эртага ярим финал баҳсларига старт берилади

Эртага вилоят  банклар лигаси чемпионатининг ярим финал баҳсларига  старт берилади.

Турнир жадвалиниг юқори тўртлигини банд этган Марказий банк, Трастбанк, Миллий банк, Микрокредит банк жамоалари мусобақанинг ярим финал ўйинларига йўлламани кўлга киритишди.

Жамоалар  қуръага кўра, бир-бирларига қарши ўзаро баҳс олиб боришади. Учрашувлар Қарши шаҳрининг 4-митти тумани ҳудудидаги Агробанк биносининг орқасидаги суъний қопламали майдонларда бўлиб ўтади. Учрашувлар соат 20:30 да бошланади.

“Трастбанк” жамоаси тўпурари Шерзод Улуғмуродовнинг фикрича, унинг жамоаси банклар лигаси финалига  чиқиш имкониятига эга.

Шерзод Улуғмуродов жамоадошлари  чемпионатнинг сўнгги турида,  “Марказий банк” жамоасига  3:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бу уларнинг илк мағлубияти ҳисобланади.

th-2

“Биз ҳар доимгидек охиригача курашамиз. Албатта,  бу йил ҳам мақсадимиз чемпионликни қўлга киритиш,  –дейди Шерзод Улуғмуродов.

        

Ярим финал жуфтликлари:

 

“Трастбанк” – ”Микрокредит банк”

“Марказий банк” – ”Миллий банк”

 

 

Фахриддин Чориев тайёрлади

 

Манба: voha.uz

Javob berish