Бугун футбол. “Севинч” – “Бухоро W”

Бугун XXIII Ўзбекистон чемпионатининг 9-тур учрашувларига старт берилади. “Севинч” бугун Бухоронинг “Бухоро W” жамоасини қабул қилади.

Учрашув “Геолог” стадионида соат 18:00да бошланади.

 

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 9-тур

“Севинч” (Қарши) – “Бухоро W” (Бухоро)

12.06.2017. “Геолог” стадиони. 18:00да

 

Бош ҳакам: Давронбек Акмалов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Зилола Раҳматова (Қарши)

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева (Қарши)

Назоратчи: Июб Исаев (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

 

Мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув доимо қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтган. Чемпионатнинг кейинги йиллардаги ўзаро туқнашувларида, ҳоҳ уй учрашувлари, ҳоҳ сафар учрашувлари бўлсин “Севинч”нинг қўли баланд келган.

Бу жамоалар бу йилги чемпионатда қандай иштирок этишмоқда. “Севинч” шу пайтгача 7та учрашув ўтказди. Уларнинг 5тасида ғалаба ва 2тасида мағлубиятга учраган. Жамоамиз тўплаган очколари сони 15тага тенг ва турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.

“Бухоро W” жамоаси ҳам 7та учрашув ўтказган. Улар 1та учрашувда ғалаба ва 6 учрашувда мағлубиятга учрашган. Ҳозиргача 3 очко тўплаган бухороликлар, турнир жадвалининг 10-поғонасини эгаллаб туришибди.

Ўтган 8-турда “Севинч” ўз майдонида Муборакнинг “Машъал W” жамоасини қабул қилди ва йирик 13:0 ҳисобида мағлуб этди. “Бухоро W” жамоаси эса “Шўртан Lady” жамоаси меҳмони бўлди. Учрашувда ғузорликлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришган.

 

Манба: pfcsevinch.uz

 

Javob berish