Қашқадарё банклар лигаси: “Трастбанк” жамоаси илк бор мағлубиятга учради

Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоятида банк ходимлари ўртасида вилоят чемпионати  бўлиб ўтмоқда.  Куни кеча  “банклар лигаси” нинг 4-тур учрашувлари ўз якунига етди.

Қашқадарё банклар лигасининг 4-турини якунлаб берган ўйин кутилмаган натижа билан тугади.

Турнинг марказий учрашуви “Трастбанк” ва “Марказий банк” жамоалари ўртасида кечди.

Мазкур баҳсда “Марказий банк” сенсацион тарзда “Трастбанк”ни мағлуб этди. Якуний ҳисоб 3-2. “Марказий банк” жамоаси тўрт йилдан буён мағлубият нималигини билмаган “траст”чиларни ғалабали сериясига барҳам берди.

-Турнинг марказий  учрашувида айрим футболчиларимиз жамоамизга ёрдам бера олишмади. Майдонга тушган ўйинчиларимиз эса  ғалабага вақтли ишониб юборишди,  натижада баҳснинг сўнгги дақиқаларида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик.

Рақибимиз  ўйин давомида анча ишончли ҳаракат қилди ва улар  ўз мақсадларига эришишди. “Марказий банк” жамоасини ғалаба билан табриклайман, –  дейди учрашувдаги гол муаллифи Дилшод Донаев.

Турнир жадвалидаги ҳолат

Ўрин

Жамоа

Ў Тўплар О
1 Марказий банк 4 12-1 6
2 Траст банк 4 25-4 9
3 Микрокредит банк 4 6-10 9
4 Миллий банк 4 8-8 7
5 Ипотека банк 4 5-10 6
6 Агро банк 4 5-10 3
7 Саноат қурилиш банк 4 1-12 1
8 Ипак йўли банк 4 2-13 1

Фахриддин Чориев тайёрлади

Манба: voha.uz

Javob berish