Қашқадарё вилояти чемпионати. 4-тур натижалари

Шу  ҳафта бошларида Қашқадарё вилояти чемпионатида 4- тур учрашувлари бўлиб ўтди.

4-турга келиб муборакнинг   “Қарлиқ” жамоаси сафарда “Нишон” жамоаси билан баҳс олиб борди.  Мазкур учрашувда мубораклик футболчилар  рақибларини 5:3 ҳисобида мағлкбичтга учратишди.

Ёш мураббий Элбек Жўраев мураббийлигидаги “Қарлиқ” жамоаси тур учрашувларида рақиблар дарвозасига 3тадан кам гол киритмаяпти.

Ушбу учрашувда энг фаол ҳаракат қилган “Қарлиқ” жамоасининг ярим ҳимоячиси Мамашариф Ҳалимов рақиб дарвозасига 4та тўп киритиб,  “покер”га эришди.

Мазкур турда иккита жангавор дуранг натижа қайд этилди. ”Насаф”футбол мактаби тарбияланувчилари ўз майдонларида косоннинг “Аланга” жамоасига қарши саф тортишди. Кескин кечган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашди. Учрашув 2:2 ҳисоб билан якун топди.

Турнинг сўнгги поғонасида бораётган қаршининг “Бинокор” жамоаси  “Чироқчи” жамоаси билан баҳсда, рақиблар дарвозасига 5та тўп киритиб, ўз дарвозасидан ҳам  5та тўп ўтказиб юборишди. Қизиқарли ўйинда мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишди. Чироқчиликлар сафарда азалий рақибидан бир очко тортиб олишди. Баҳсда жанговор 5:5 ҳисоби қайд этилди.

 

Турдан-турга   ёрқин ўйинларни намойиш этаётган   яккабоғнинг “Семруғ” жамоаси ўз майдонида “Турон” жамоасини қабул қилди.  Шиддатли баҳсда “Семурғ” ўз мухлислари  кўз ўнгида  навбатдаги ғалабани тантана қилди. Учрашувда кичик 1:0 ҳисоби  қайд этилди.

Яккабоғликлар  бу  ғалабадан сўнг турнир жадвалида 6 очко билан 8- ўринга чиқиб олишди..

Ушбу тур “Зафар” , ”Навбаҳор”жамоалари дам олишди.

4-турдан  кейинги вазият:

Ўрин

Жамоалар

Ўйин

Тўплар

Очко

1 «Қарлиқ» (Мубoрак)     4 16-9 12
2 «Шўртан-ФМ» (Ғузор)              4 10-6 9
3  «Зафар» (Қамаши) 3 9-3 9
4 «Машъал -ФМ» (Муборак) 4 6-4 7
5 «Новқат-CITY (Касби) 4 10-11 7
6 «Нишон» (Нишон) 3 8-7 4
7 «Кўкдала» (Чироқчи) 4 1-4 6
8 «Семурғ» (Яккабоғ) 4 5-6 6
9 «Қарши» (Қарши) 4 12-9 4
10 «Навбаҳор» (Касби) 2 8-3 4
11 «Чироқчи» (Чироқчи) 3 15-12 4
12 «Олимпия» (Қарши ОЗК) 4 4-7 4
13 «Ҳисор» (Шахрисабз) 4 2-7 4
14 «Аланга» (Косон) 3 4-4 3
15 «Турон» (Қарши ҚСКХК) 4 4-10 3
16 «Насаф-ФМ» (Қарши) 3 8-11 3
17 «Бинокор» (Қарши) 4 9-17 2
18 «Китоб» (Китоб) 4 0-12 0

 

Фахриддин Чориев тайёрлади.

Манба: voha.uz

Javob berish