“Севинч” бугун “Машъал W” жамоасини 13:0 ҳисобида мағлуб этди

Бугун жамоамиз, олий лига 8-тур доирасидаги учрашувни ўз майдонида Муборакнинг “Машъал W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда жамоамиз томонидан голлар шоуси намойиш этилди. “Севинч” бу йилги ўйинларидаги кўп гол уриш бўйича, жамоавий рекордини ўрнатди. Чемпионтдаги голлар рекордини эса такрорлади.

Рақибига нисбатан анча катта тажрибага эга бўлган жамоамиз, бугунги ўйинда ҳам ҳисобда ҳам рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади.

Ўйин бошидан то охиригача, “Машъал W” жамоаси жарима майдончаси атрофида кечди. Меҳмонлар учрашув давомида икки марта жамоамиз дарвозасига яқин кела олишди,  холос. Улар бир марта жарима зарбасини ва яна бир марта бурчак тўпини амалга оширишди, холос. Учрашувнинг қолган вақти жамоамизнинг кетма-кет ҳужумлари билан давом этди.

Бугун жамоамиз рақиб дарвозасини жавобсиз ўн уч марта ишғол этди. Голларга саккизта ўйинчимиз муаллифлик қилишди. Энг қизиқарлиси, бугунги учрашувда Шахноза Қурбанова ва Нилуфар Қудратовалар ўз ҳисобига хет-триклар қайд эттириб қўйишди. Мафтуна Шойимова эса дубл муаллифи бўлди.

Бугунги учрашувда жамомизнинг мавсумдаги урган голлари 30тадан ошиб кетди. Бу йилги мавсумдаги юбилей – 30-голимиз муаллифи Нилуфар Қудратова бўлди.

Ўйин ҳақида батафсил тўхталиб ўтирмаймиз. Қуйида ҳакамлар қайдномаси билан танишиб, ўзингиз хулоса қилиб оларсиз деган, умиддамиз.

Жамоамиз бугунги ғалаба орқали 15 очкога эга бўлди ва турнир жадвалининг 2-поғонасига кўтарилиб олди.

“Севинч” навбатдаги 9-тур учрашувини 14 июн куни ўтказади. Шу куни “Бухоро W” жамоаси меҳмонимиз бўлади.

Ўзбекистон чемпионати, 8-тур

“Севинч” (Қарши) – “Машъал W” (Муборак) 13:0 (7:0). 115 томошабин

07.06.2017. “Геолог” стадиони. 18:00да

Бош ҳакам: Жаҳонгир Абдураззоқов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Зилола Раҳматова (Қарши), Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз)

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева (Қарши)

Назоратчи: Рўзим Давлетмуродов (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

Голлар: Шахноза Қурбанова, 7’-1:0, 30’-5:0, 38’-7:0, Мафтуна Шойимова, 18’-2:0, 64’-9:0, Камола Рискиева, 19’-3:0, Нилуфар Қудратова, 20’-4:0, 48’-8:0, 76’-11:0, Севара Нормуродова, 36’-6:0,  Феруза Бобохўжаева, 75’-10:0, Шоира Қултўраева, 81’-12:0, Гулзода Амирова, 90’-13:0.

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), 7.Олия Ахмедова (27.Шодия Тошева 46), 9.Мафтуна Шойимова, 20.Севара Нормуродова (3.Шоира Қултураева 53), 23.Мафтуна Панжиева (Гулзода Амирова  46), 10.Ильвина Аблякимова, 37.Малика Бурханова (6.Феруза Бобохўжаева 56), 15.Шахноза Қурбонова, 77.Нилуфар Қудратова, 17.Танзиля Зарбиева (18.Шахноза Шакирова 51).

Захира: 1.Лайло Тилавова.

“Машъал W”: 12.Наргиза Махмудова, 5.Ҳусния Ганчева (с), 7.Динора Мейлиева, 9.Зулфия Абдиева, 10.Фазилат Эргашева, 11.Анора Фармонова, 14.Динара Худайназарова, 15.Динара Содиқулова (4.Ойсара Суюнова 67), 17.Ситора Жиенбаева (2.Ҳусния Маметова 87), 19.Меҳриёна Тоирова, 20.Шахзода  Фозилова (18.Шохида Файзуллаева 58).

Захира: 6.Дилфуза Нусриддинова, 8.Далие Юмангулова, 21.Мафтуна Бобомуродова.

Огоҳлантириш: Шахноза Қурбанова 83.

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish