Нилуфар Қудратовани табриклаймиз!

Бугун жамоамиз ҳужумчиси ва тўпурари Нилуфар Қудратованинг туғилган куни.

“Севинч”нинг иқтидорли ҳужумчиси,терма жамоамиз аъзоси Нилуфар Қудратова ўзининг ғалаба бўлган иштиёқи ва жамоамиз шаънини муносиб ҳимоя қилишда кўрсатаётган жонбозлиги эътиборга лойиқ.

Нилуфар бу йилги чемпионатда жамоамиз тўпурари бўлиб турибди. У ҳозирча рақибларимиз дарвозасини 8 марта ишғол қилган.

Клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан Нилуфар Қудратовани бугунги туғилган куни билан самимий табриклаймиз. Унга соғлик саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Барча орзу истаклари рўёдга чиқиишига тилакдошмиз!

“Севинч” ПФК жамоаси

Javob berish