Қашқадарё чемпионати: 3-тур рамзий терма жамоаси

Қашқадарё вилоят футбол федерацияси томонидан, вилоят чемпионатининг ҳар- бир туридан сўнг,   тур  рамзий жамоаси тузилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, рамзий терма жамоа федерация ходимлари, учрашувлардаги назоратчи ва ҳакамлар томонидан томонидан аниқланади.

Вилоят чемпионати  3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Қашқадарё вилоят футбол федерацияси ходимлари  илк бор тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

 

3-турда қандай натижалар қайд этилди? Муборакнинг “Қарлиқ ” жамоаси бу турни ўз майдонида “Бинокор”га қарши ўтказди. Элбек Жўраев шогирдлари рақибини йирик ҳисобда таслим қилишга эришишди.   Муборакликлар   мағлубиятсиз сериясини давом эттиришмоқда.

Жамоани зафарли юришида  “Қарлиқ” посбони Миржалол Зиёдуллаевни хиссаси катта бўлди. Рақибнинг  бир қатор хавфли кўринишдаги зарбаларни қайтаришга эришган Зиёдуллаев рамзий терма жамоадан ўрин олди.

Яккабоғнинг “Семурғ” жамоаси  сардори Бекзод Раҳмонов турнинг энг яхши футболчилардан бири бўлди. У “Ҳисор”га қарши баҳсда ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйишга эришди ва жамоасига дастлабки ғалабани туфҳа этди. Мазкур баҳсда  айрим сабабларга кўра, жамоа бош мураббий йўқлиги боис  “Семруғ” қанот ярим ҳимоячиси сардор сифатида  жамоани бошқаришни ўз зиммасига олди.

Қамашининг “Зафар” жамоаси сафарда “Турон”ни таслим қилишга эришди. Меҳмонлар сафида Искандар Тиловов  ҳужумда эффектив ўйнай олди. У рақиблар дарвозасига киритилган беш голдан  иккисига  гол муаллифлик қилди. Жамоасини турнир пешқадамига айландирди.

“Бинокор” вакили Рамазон Озодов касбидаги баҳсда фаол ва чаққон ҳаракатлари билан ажралиб турди. У рақиб ҳужумларини бартараф этишда бошқалардан устунлик қилди.

Ушбу турда “касби дерби”сида мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишди.”Навбаҳор”-“Новқат-CITY” жамоалари қарма-қаршилигида “Насаф” жамоаси голкепири Санжар Қувватовнинг  укаси “Навбаҳор” жамоаси ҳужумчиси Шаҳзодбек Мусаев олд чизиқда анча фаол ҳаракат қилди ва ҳужумдаги тезкор ҳаракатлари билан ажиралиб турди. Жамоанинг йирик ғалабага эришишига катта ҳисса қушди.

b_rahmonov

3-турнинг энг яхши футболчиси “Семурғ”жамоаси сардори  – Бекзод Раҳмонов деб топилди.

3-тур рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон

Миржалол Зиёдуллаев (“Қарлиқ”)

Ҳимоячилар

Рамазон Озодов (“Бинокор”)

Шаҳзод Абдувоитов (“Машъал-ФМ”)

Ином Тошов(“Семурғ”)

Ярим ҳимоячилар

Бекзод Раҳмонов(“Семурғ”)

Муҳиддин Иброҳимов (“Зафар”)

Комил Олимжонов (“Ҳисор”)

Иззат Султонов (“Машъал-ФМ”)

Ҳужумчилар

Искандар Тиловов (“Зафар”)

Фахриддин Худойбердиев(“Қарлиқ”)

Шаҳзодбек Мусаев (“Навбаҳор”)

 

Фахриддин Чориев тайёрлади.

 

Манба: voha.uz

 

Javob berish