Қашқадарё вилояти чемпионати. Бугун 3-тур баҳсларига старт берилади

Бугун Қашқадарё вилояти чемпионатига старт берилади. Турнир пешқадами  “Қарлиқ”(Муборак) жамоаси ўз майдонида  “Бинокор” жамоасини қабул қилади.

Мазкур баҳсда Элбек Жўраев бошчилигидаги “Қарлиқ” жамоаси ижарага берилган  футболчиларини ортга қайтармоқда. Бундан уларнинг бу йилги чемпионатда мақсадлари жуда жиддий эканлигидан дарак беради.

З-турнинг қизиқарли баҳси Қамаши шаҳрида  бўлиб ўтади. Бунда етакчилар қаторида келаётган  қамашининг “Зафар” жамоаси   ўз майдонида  Қарши қурлииш             касб-ҳунар коллежининг   “Турон”  жамоаси  билан  ўзора куч синашади.  “Турон” жамоасининг аксарият футболчилари “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳисобланишади.

“Машъал-ФМ”(Муборак)- “Шўртан-ФМ “(Ғузор) ”  жамоалари ўртасидаги баҳслар  ҳар доим муросасиз  кечган.  Яна бир марта воҳанинг икки клуби қошидаги  футбол мактаблари тарбияланувлари  аслида ким кучли эканлигини исботлашга уринишади.

Яна қизиқарли учрашувлардан бири бугун  Касбида бўлиб ўтади . “Касби дербиси”  деб ном олган ушбу баҳсда Миржалол  Ҳасанов жамоаси “Новқат-CITY” сафарда “Навбаҳор” (Касби)  жамоаси   ҳисоб-китоб қилишади.  “Новқат-CITY”  жамоаси  ҳозирча 4 очко билан турнир жадвалининг 4- ўрнини банд этиб туришибди.

Сизга шуни хабар қиломоқчимизки, Вилоят футбол федерацияси ушбу турдан, турнинг рамзий жамоасини тузиб боради. Турларнинг энг яши футболчиси бўлган футболчилар   эса,   мавсумнинг “энг яши футболчиси” номнациясига давогарлик қилишади.

Ҳар – бир  турнинг рамзий жамоаси сайтда бериб борилади.

Барча учрашувлар   соат  17:30 да бошланади.

Қуйида  3-тур  учрашувлари  анонси билан танишинг

                    29.05.2017 йил

“Машъал-ФМ”(Муборак) –  “Шўртан-ФМ “(Ғузор) ”

“Семурғ”(Яккабоғ) – “Ҳисор”(Шаҳрисабз)

“Кўкдала”(Чироқчи) – “Нишон”(Нишон)

“Навбаҳор”(Касби) – Новқат-CITY”(касби)

                    30.05. 2017 йил

“Қарши”(Қарши) – “Аланга”(Косон)

“Қарлиқ”(Муборак) – “Бинокор”(Қарши)

“Зафар”(Қамаши) – “Турон”(Қарши  ҚКХК )

“Олимпия”(Қарши ) – “Нефтчи”(Китоб)

Қуйида мусобақа турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Ўрин

Жамоалар

Ўйин

Очко

1 «Қарлиқ» (Мубрак)                    2 6
2 «Зафар» (Қамаши) 2 6
3 «Қарши» (Қарши) 2 4
4 «Новқат-CITY (Касби) 2 4
5 «Машъал -ФМ» (Муборак) 2 4
6 «Ҳисор» (Шахрисабз) 2 4
7 «Чироқчи» (Чироқчи) 2 3
8 «Нишон» (Нишон) 1 3
9 «Шўртан-ФМ» (Ғузор) 2 3
10 «Кўкдала» (Чироқчи) 2 3
11 «Турон» (Қарши ҚСКХК) 2 3
12 «Навбаҳор» (Касби) 1 1
13 «Олимпия» (Қарши ОЗК) 2 1
14 «Насаф-ФМ» (Қарши) 2 1
15 «Бинокор» (Қарши) 2 1
16 «Семурғ» (Яккабоғ) 2 0
17 «Аланга» (Косон) 2 0
18 «Нефтчи» (Китоб) 2 0

Фахриддин Чориев тайёрлади.

Манба: voha.uz

Javob berish