“Севинч” сафарда “Қизилқум Guli”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Аввала хабар қилганимиздек, бугун жамоамиз сафарда Навоийнинг “Қизилқум Guli” жамоаси билан баҳслашди.

Учрашув тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди. Ҳисоб ҳам йирик кўринишда бўлди. Учрашувда ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова учта гол уриб, хет-трик муаллифи бўлди. Яна бир голни тажрибали ярим ҳимоячимиз Шахзода Жамолова киритди.

Шундай қилиб, “Севинч” бу йилги чемпионатдаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Очеолари сонини 12 тага етказиб олди.

“Севинч” навбатдаги тур учрашувини 7 июн куни ўз майдонида ўтказади ва Муборакнинг “Машъал W”  жамоаси билан куч синашади.

Ўзбекистон чемпионати, 7-тур

«Қизилқум Guli» (Навоий) – «Севинч» (Қарши)  0:4 (0:1)

28.05.2017. “Ёшлик” стадиони. 17:30да

Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Искандар Зоитов, Илҳом Абдулаков (иккаласи ҳам Тошкент вил.)

Захира: Кристина Середа (Бухоро)

Назоратчи: Рўзим Давлатмуродов (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Эльмира Ғуломова.

 

Голлар: Нилуфар Қудратова, 16’-0:1, 55’-0:2, 79’-0:4, Шахзода Жамолова, 66’-0:3

 

«Қизилқум Guli»: 1.Юлия Ахмедова (16.Гоккажон Ураева 90), 2.Светлана Валиева (17.Гулнора Нажимова 74), 6.Ойсанам Бозорова (8.Наргиза Раҳимова 64), 7.Ситора Муқимова, 9.Маҳлиё Ғоффорова, 10.Муаззам Шарипова, 11.Дурдона Қўлдашева, 12.Сарвиноз Раҳматова, 14.Елена Лагуткина, 19.Нилуфар Тошпўлатова, 22.Саодат Қўлдашева.

Захира:  Наталья Михайлова, 18.Зуҳра Шамсиева.

 

«Севинч»: 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), 7.Олия Ахмедова, 9.Мафтуна Шойимова, 20.Севара Нормуродова, 11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова (23.Мафтуна Панжиева 60), 37.Малика Бурханова, 15.Шахноза Қурбанова (14.Гулзода Амирова 58, 3.Шоира Қултураева 70), 77.Нилуфар Қудратова, 17.Танзиля Зарбиева.

Захира: 1.Лайло Тилавова, 18.Шахноза Шакирова, 27.Шодия Тошева.

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish