“Қизилқум Guli” – “Севинч” учрашувини Миробидова бошқаради

“Севинч” навбатдаги 7-тур учрашувини эртага, 28 май якшанба куни сафарда Навоийнинг “Қизилқум Guli” жамоасига қарши ўтказади.

Навоий шаҳридаги “Кимёгар” стадионида бўлиб ўтадиган ана шу учрашувнинг ҳакамлари маълум бўлди. Унга кўра, мазкур учрашувни Тошкент шаҳридан Эдита Миробидова бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Унга қанотларда Тошкент вилоятидан бўлган ҳакамлар Искандар Зоитов ва Илҳом Абдулаковлар ёрдам беришади. Кристина Середа эса захира ҳаками сифатида ишлайди.

Ҳакамлар ишини Рўзим Давлатмуродов назорат қилади, Тошкент шаҳридан.

 

Ўзбекистон чемпионати, 7-тур

«Қизилқум Guli» (Навоий) – «Севинч» (Қарши)

28.05.2017. “Кимёгар” стадиони. 17:00да

Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Искандар Зоитов, Илҳом Абдулаков (иккаласи ҳам Тошкент вил.)

Захира ҳаками: Кристина Середа (Бузоро)

Назоратчи: Рўзим Давлатмуродов (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Эльмира Ғуломова.

 

Эслатиб ўтамиз, Эдита Миробидова жамоамиш иштирокидаги бу йилги суперкубок баҳсини ҳам бошқарган эди. Унда «Севмнч» Бекободнинг «Металлург» жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

 

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish