“Баркамол авлод-2017”. Футбол. Вилоятимиз терма жамоаси чемпион бўлди!

Аввал хабар қилганимиздек, айни кунларда Жиззах шаҳрида “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақалари давом этмоқда.

Бугун футбол бўйича финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Нурали Султонов бошчилигидаги, вилоятимиз терма жамоаси Фарғона вилояти терма жамоаси билан баҳслаши.

Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Учрашувнинг сўнгги сонияларида фарғоналик ёш футболчилар ҳисобни тенглаштиришга эришдилар.

Шундан сўнг мусобақа низомига кўра, пенальтилар серияси бўлиб ўтди. Вилоятимиз терма жамоаси футболчилари барча пенальтиларни аниқ амалга оширишди. Фарғоналик футболчилар эса 2 бор имкониятдан фойдалана олишмади. Якуний ҳисоб 5:3 бўлди. Яъни Қашқадарёлик ёш футболчилар чемпионликни қўлга киритишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, чемпионликни қўлга киритган терма жамоамиз футболчиларининг асосини “Насаф” ФМ тарбияланувчилари ҳисобланишади. Шунинг учун терма жамоани мусобақага тайёрлаш ва иштирок этиши учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Нурали Султоновга ишонч билдирилган эди.

Нурали Султонов вақтида “Насаф” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган, собиқ футболчидир. Айни пайтда эса “Насаф” футбол мактабида, ёш футболчиларга футбол сирларини ўргатиб келмоқда. Нурали Султонов ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлади.

Қашадарё вилоятининг футбол бўйича терма жамоаси, мазкур муобақада биринчи марта ана шундай шарафга муносиб бўлди.

Чемпионларни клубимиз номидан ва барча қашқадарёлик футбол ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз! Офарин йигитлар!

Javob berish