Азиз Ҳошимов Қаршида мураббийлик курсларини ўтказмоқда

ОФК иструктори Азиз Ҳошимов  Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида футбол мураббийлари учун ўқув курсларини ўтказмоқда.

Мазкур ўқув –семинар машғулотлари Қаршининг “Насаф” футбол мактабида ва Қарши олимпия заҳиралари коллежида олиб борилмоқда.

24-28 майгача бўлиб ўтадиган семинарлар “С”  лицензияларига эга бўлган ва лицензиялари муддати якунланган мураббийларга уларни янгилаб олишлари учун ташкил этилди.

Ушбу ўқув курсида вилоятдаги  ПФК  ва БЎФМ, БЎСМлардаги, мураббийлар қатнашишмоқда.

Ўқув курсларида  жами 30 дан ортиқ мураббий иштирок этмоқда.

Фахриддин Чориев.

Манба: voha.uz

Javob berish