Баркамол авлод-2017. Футбол. Қашқадарё финалда!

Хабарингиз бор, Жиззах вилоятида  кўтаринки руҳда ўтаётган  “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларидан  ўрин олган футбол бўйича мусобақа давом этмоқда.  Қарши шаҳрида  бўлиб ўтган  саралаш баҳсларида юқори тўртликдан ўрин олган Қашқадарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм жамоалари республика финал йўлланмасига эга бўлишганди.

Кеча  қуъра натижасига кўра, тўрт жамоа   дастлабки баҳсларга киришди:

Нурали Султонов бошчилигидаги қашқадарёлик ёш футболчилар хоразмлик тенгдошларига қарши майдонга тушишди. Қизиқарли кечган мазкур ўйинда воҳалик ёш футболчилар рақибларига нисбатан тажриба бобида анча устун эканлигини бутун  ўйин давомида намойиш қилишди. Улар хоразмликлар дарвозасига жавобсиз  бешта тўп киритишди. Учрашувдаги голларга Дилшод Саитов (2), Ислом Кенжабоев, Худоёрхон Сагдуллаев ва Мирзабек Жониқулов муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, Қашқадарёликлар ишончли ғалабадан кейин, финал йўўланмасини қўлга киритишди.

Қашқадарё –Хоразм 5:0

Голлар: Дилшод Саитов (2та), Ислом Кенжабоев, Худоёрхон Сагдуллаев, Мирзабек Жониқулов.

Қашқадарё вилояти терма жамоаси таркиби:
Умиджон Эргашев, Ислом Кенжабоев, Абубакр Ризо Турдалиев, Шерзод Насруллаев,  Сардоржон Абдуҳолиқов, Дилшод Саитов, Элшод Қодиров, Акмал Мозговой, Сардор Садуллаев, Ёдгор Назаров, Хусниддин Алиқулов, Наврўзжон Саидов, Мирзабек Жониқулов, Илхомжон Алижанов, Худоёрхон Сагдуллаев.
Жамоа мураббийи: Нурали Султонов.

Иккинчи ўйинда Фарғона вилояти терма жамоаси Тошкент терма жамоасига ҳеч қандай имкон қолдирмади. Хисоб 2:0.

27 май кун соат 9:00да финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Қашқадарё ҳамда Фарғона вилояти терма жамоалари бош соврин  учун ўзаро кураш олиб боришади.

Фахриддин Чориев.

Баркамол авлод-2017. Футбол. Қашқадарё финалда!”га 4 та фикр билдирилган

  1. Ешкани куйа турайлик Насафга на булобди яна 1 =0га бой беришди ку?

  2. Ешлани куя турайлик Каршини Насаф фудбол кулибига на булобди сайитдаги админжонла? Яна Металург =1 Насаф=0 xисобда бой бермокда!

  3. Ешлани куя турайлик Каршини Насаф фудбол кулибига на булобди сайитдаги админжонла?

Javob berish