“Севинч” ўз майдонида “Бунёдкор W”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун XXIII Ўзбекистон чемпионатининг 5-тури доирасидаги сўнгги учрашув бўлиб ўтди. Унда “Севинч” Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоасини қабул қилди.

Бу учрашув ҳар иккала жамоа учун муҳим эди. Сабаби, “Бунёдкор W” жамоаси ғалаба қозонса, очколар сони бўйича турнир жадвали етакчиси –“Металлург W” жамоасига етиб олар эди. “Севинч” ғалаба эришса, турнир жадвалида бир неча юқори поғонага кўтарилиб олар эди. Бугун қийин ва кескин курашлар остида кечган учрашувда жамоамиз мақсадига эришди.

Учрашув биринчи бўлими тенг курашлар остида давом этди. Тўғри, футболчиларимиз кичик устунликка ҳам эришди. Аммо бу ҳисобда акс этмади. Ўйинчиларимизда гол уриш учун бир неча қулай вазиятлар бўлди. Ўз ўрнида меҳмонларнинг ҳам ташкил этган қарши ҳужумлри жуда хавфли бўлди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда жамоамиз, дастлабки бўлимга нисбатан анча ишончли ҳаракат қилди. Ҳисоб 49-дақиқада жамоамиз томонидан очилди. Тезкор ташкил этилган ҳужумда Нилуфар Қудратова дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бу вазиятда “Бунёдкор W” жамоаси дарвозабони Ольга Кахарова ўйинчимизни қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам 11 метрлик жарима нуқтасига ишора қилди ва Кахаровани сариқ карточка билан “сийлади”.

11 метрлик жаримани ҳимоячимиз Мафтуна Шойимова чиройли тарзда ижро этди ва жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.

Бу голдан руҳланган футболчиларимиз майдонда тўлиқ устунликни ўзлари томон ағдариб олишди. Улар ҳужумларга зўр беришди. “Бунёдкор W” ҳам ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумлар ташкил қилиш пайида бўлди. Шундай бир пайтда, майдон маркази яқинида тўпга эгалик қилган Севара Нормуродова катта тезлик билан ва қарши чиққан ўйинчиларни алдаб ўтиб, жарима майдончага кириб борди. У тўпни Нилуфар Қудратовага ошириб берди, Қудратова эса бир зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 2:0.

Учрашувдаги жамоамизнинг учинчи голини, иккинчи бўлимда майдонга тушган Мафтуна Панжиева, ҳакам томонидан қўшиб берилган,  вақтда киритди – 3:0. Бу гол ўйин тақдирини ўзил кесил ҳал қилган эди.

Шундай қилиб, бу йилги чемпионат етакчиларидан бири – “Бунёдкор W” жамоаси бугун йирик ҳисобда мағлуб этидди. “Севинч” очколари сонини 9тага етказиб, турнир жадвалининг 3-поғонасига кўтарилиб олди.

Жамоамиз навбатдаги учрашувни 28 май куни сафарда “Қизилқум Guli” жамоасига қарши ўтказади.

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 5-тур

«Севинч» (Қарши) –  «Бунёдкор W» (Тошкент) 3:0 (0:0). 496 томошабин

20.05.2017. «Геолог» стадиони, 17:00да

Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Искандар Заитов, Илҳом Абдулаков (иккаласи ҳам  Тошкент вил.)

Захира ҳаками:  Зилола Раҳматова (Қарши)

Назоратчи: Вилоят Нажафалиев (Тошкент)

ЎзАФА вакили:  Эльмира Ғуломова

Голлар: Мафтуна Шойимова (пен.), 49’-1:0, Нилуфар Қудратова, 62’-2:0, Мафтуна Панижиева, 90+1’-3:0.

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), 7.Олия Ахмедова, 9.Мафтуна Шойимова, 20.Севара Нормуродова, 11.Шахзода Жамолова (23.Мафтуна Панжиева 81), 10.Ильвина Аблякимова, 37.Малика Бурхонова, 15.Шахноза Қурбонова, 77.Нилуфар Қудратова, 17.Танзиля Зарбиева.

Захира: 1.Лайло Тилавова, 14.Гулзода Амирова, 3.Шоира Қултураева, 6.Феруза Бобохўжаева, 18.Шахноза Шакирова,  27.Шодия Тошева.

 “Бунёдкор W”: 1.Ольга Кахарова, 5.Анзиля Ермакова, 7.Лианна Нарбекова, 9.Мария Моисеева (8.Наргиза Абдурасулова 54), 10.Саида Галимова, 11.Екатерина Сальникова (с) (21.Тожинисахон Рашидова 84), 15.Умида Зоирова, 18.Мадина Юсупова, 22.Солиҳа Ҳусниддинова (2.Муқаддам Абдуллаева 78), 77.Луиза Садирова, 88.Азиза Эрматова (4.Дарина Федосенко 64).

Захира: 35.Моҳинур Ҳусинова, 13.Лидия Цема, 17.Эзоза Шарипова.

Огоҳлантириш: Ольга Кахарова 48.

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish