Бугун “Севинч” – “Бунёдкор W” учрашуви бўлади

Бугун аёллар ўртасидаги XXIII Ўзбекистон чемпионатининг 5-тур доирасидаги “Севинч” – “Бунёдкор W” учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув бугун шанба куни “Геолог” стадионида соат 17:00да бошланади.

Ушбу учрашувни қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

 

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 5-тур

«Севинч» (Қарши) –  «Бунёдкор W» (Тошкент)

20.05.2017. «Геолог» стадиони, 17:00да

Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Самарқанд)

Қанот ҳакамлари: Искандар Заипов, Илҳом Абдулаков (иккаласи ҳам  Тошкент вил.)

Захира ҳаками:  Зилола Раҳматова (Қарши)

Назоратчи: Вилоят Нажафалиев (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Эльмира Ғуломова.

 

Мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув  доимо муросасиз ва курашларга бой тарзда бўлиб келган. “Бунёдкор W” жамоаси ҳам кейинги йилларда етакчилар қаторидан жой олган.

Аммо мазкур жамоалар ўртасидаги учрашувларда “Севинч”нинг қўли баланд келган.

Қизиқарли томони, айни пайтда “Бунёдкор W” жамоаси таркибида “Севинч” жамоасининг бир қанча собиқ футболчилари тўп тепишмоқда. Булар, дарвозабон Ольга Кахарова, ярим ҳимоячи Мария Моисеева ҳамда Азиза Эрматова, ЛуизаТошметова, Анзиля Ермакова, Мадина Юсупова ва Эзоза Шариповалардир.

Бугунги учрашув қизиқарли ва муосасиз кечиши турган гап. Бунга сабаблар талайгина. Шулардан асосийси, “Бунёдкор W” ҳозирги пайтда турнир жадвалининг юқори поғоналарининг бирини эгаллаб турибди. Улар бу мавқиени сақлаб қолиш учун майдонга тушишади. “Севинч” эса чемпионат бошидаги йўқотилган очколарни тўлдириш ва ғалаба учун майдонга тушади.

Барча футбол ишқибозларини ана шундай қизиқарли учрашувга таклиф этиб қоламиз.

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish