«Севинч» бугун «Локомотив W»ни қабул қилади

Шу кунларда аёллар ўртасидаги XXIII Ўзбекистон чемпионатининг 5-тур учрашувлари давом этмоқда. “Севинч” бугун 4- турда Тошкентнинг “Локомотив W” жамоасини, ўз майдонида қабул қилади.

Учрашув бугун чоршанба  куни “Геолог” стадионида соат 17:00да бошланади.

Ушбу учрашувни қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

 

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 4-тур

«Севинч» (Қарши) –  «Локомотив W» (Тошкент)

17.05.2017. «Геолог» стадиони, 17:00да

Бош ҳакам: Даврон Акмалов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Санжар Назаров (Тошкент),  Нигора Муҳаммадиева (Термиз),

Захира ҳаками: Зилола Раҳматова (Қарши)

Назоратчи: Июб Исаев (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев

 

Шу кунгача мазкур жамоалар ўртасида бўлиб ўтган  учрашувларнинг барчасида «Севинч» ғалабага эришган.

«Севинч» жорий чемпионатда учта учрашув ўтказди. Уларнинг биттасида ғалаба, иккита учрашувда эса мағлубиятга учради. «Локомотив W» жамоаси тўртта учрашувда майдонга тушди. Уларнинг иккитасида ғалаба, бир учрашувда дуранг ва яна бир учрашувда мағлубиятга учраган.

Ҳозирги пайтда «Севинч» уч очко жамғариб, турнир жадвалининг 7-поғонасида бормоқда.  «Локомотив W» жамоаси 7 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги учрашувга жамоамиз ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришди. Энди бўладиган учрашувларда «Севинч» очко йўқотмасликка ҳаракат қилади. Зеро, бу йилги аёллар футболи ҳар йилгидан кўра, бошқача старт олди. Чемпионлик учун курашадиган жамоалар сони кўпайди.

Барча футбол ишқибозларини “Геолог” стадионига таклиф этиб қоламиз. Стадионга кириш барча учун текин.

 

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish