Қашқадарё дербисининг бошланиш вақти маълум бўлди

Навбатдаги 11-турда Қашқадарё воҳасининг икки жамоаси ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Қашқадарё дербиси мақомига эга бўлган, “Насаф” – “Машъал” учрашуви 18 май пайшанба куни яна Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:30да бошланади.Бир кун аввал, яъни 17 май куни мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўзаро беллашади. Бу учрашув ҳар доимгидек, Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish