“Насаф-2” жамоасида тўрт нафар футболчи дебют қилди

Кеча биринчи лига 10-тур доирасидан ўрин олган “Хоразм”-“Насаф-2” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

 Қаршиликлар сафар учрашувига бош мураббийсиз  ва тўлиқсиз таркиб билан ташриф буюришди. Таркибга  эътибор қаратсак, деярли асосий таркиб футболчилари Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод” спорт мусобақасига тайёргарлик кўришмоқда. Уларга катта мусобақада вилоят шарафини ҳимоя қилиш юклатилган. Вилоятимиз терма жамоасига, “Насаф-2”  жамоасини бошқараётган Нурали Султонов мураббий этиб тайинланган. Шу боис, сафардаги баҳсга  “Насаф-2“ жамоаси ёрдамчи мураббийи Насим Шойимов олиб борди.

Мазкур учрашув кескин ва жанговор тарзда кечди. Ўйинни бошқарган гулистонлик ҳакам Б Юльчараев  ўйиннинг 90+5-дақиқасида хоразмликларга пенальти тепиш ҳуқуқини берди. Бунда “Насаф-2” футболчиси ўз жарима майдончасида қўполлик ишлатди деб, топилди. Натижада хоразмлик  футболчилар   пеналтьни аниқ амалга ошириб,  ўз  майдонида кичик 1:0  ҳисобида ғалаба қозонишди.

Энг муҳими, “Насаф-2” жамоаси таркибида,  тўрт нафар “Насаф” футбол мактабининг  1999-2000 йилларда туғилган тарбияланувчилари ушбу баҳсда дебют қилишди.

 Булар, дарвозабон Амир Лутфуллаев, ҳимоячи Темур Набиев, ярим ҳимоячи Саддам Тўхтаев          ва  ҳужумчи Ориф Муродовлардир.

Фахриддин Чориев

Манба: voha.uz

Javob berish