Қашқадарё вилояти чемпионатига бугун старт берилади

Бугун  Қашқадарё вилоят чемпионатига  старт берилади. Вилоятнинг тўрт шаҳрида  жамоалар дастлабки тур баҳсларига киришади.  Бу йилги мавсумда жами 18 та жамоалар иштирок этмоқда.

Айтиш жоизки, бу йилги мавсум қизиқарли кечиши кутилмоқда. Вилоятнинг  Қарши,  Муборак, Чироқчи, Касби шаҳарлари ўзидан 2-3  жамоалари билан ички чемпионатга муносиб иштирок этишини режалаштирган.

vf-2

Қуйида вилоят чемпионатида иштирок этадиган жамоалар рўйхати билан танишинг.

  1. “Машъал-А”(Муборак)
  2. “Қарлиқ”(Муборак)
  3. “Насаф-ФМ”(Қарши)
  4. “Олимпия”(Қарши)
  5. “Қарши” (Қарши)
  6. “Турон”(Қарши Қурилиш коллежи)
  7. “Бинокор”(Қарши)
  8. “Шўртан-ФМ”(Ғузор)
  9. “Чироқчи”(Чироқчи)
  10. “Кўкдала”(Чироқчи)
  11. “Кўкдала” (Чироқчи Педагогика коллежи)
  12. “Навбаҳор”(Касби)
  13. “Навҳат”(Касби)
  14. “Семурғ”(Яккабоғ)
  15. “Ҳисор” (Шаҳрисабз)
  16. “Китоб”(Китоб)
  17. “Нишон”(Нишон)
  18. “Зафар”(Қамаши)

Қуйида чемпионатнинг 1-тури учрашувлари анонси билан танишинг.

1-тур. 15 май   2017 йил (душанба)

“Машъал-А”(Муборак) – “Семурғ”(Яккабоғ)

“Ҳисор” (Шаҳрисабз) – “Китоб”(Китоб)

“Шўртан-ФМ”(Ғузор) – “Зафар”(Қамаши)

“Олимпия”(Қарши) – “Навҳат”(Касби)

16 май 2017 йил (сешанба)

“Турон”(Қарши Қурилиш коллеж) – “Нишон”(Нишон)

“Навбаҳор”(Касби) – “Бинокор”(Қарши)

18 май 2017 йил (пайшанба)

“Қарши” (Қарши)- “Насаф-ФМ”(Қарши)

Қолган жамоалар ўртасидаги ўтказиладиган  дастлабки тур учрашувлари санаси бугун маълум бўлади .

Битта муҳим факт, воҳа футболида ўз ўрнига эга бўлган,  иқтидорлар макони бўлмиш,  Косон шаҳридан икки йилдан буён  ички чемпионатда биронта жамоа қатнашаётгани йўқ. Бир вақтлар биринчи лигада муносиб иштирок этган “Аланга” жамоаси бутунлай тарқалиб кетган. Тан олиш керак, мамлакатмизнинг олий лигасидан тортиб турли чемпионатларида иштирок этаётган жамоаларда  косонлик иқтидорли  футболчилар истаганча топилади.

Олий лигамизда тўп сўраётган Анвар Бердиев, Отабек Нарзуллаев, Аббос Омонов,  Аббос Шодмонов, Умар Эшмуродов, Олим  Каримов, Сирож Ҳамроев, Бобир Абдуҳолиқов, Ҳамза Каримов, Ботир Қораевлар айнан шу замин фарзандларидир.

Бугунги кунда катта футболни тарк этиб, нафақат воҳа футболи ривожига, балки мамлакатимиз футболи равнақига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган мутахасислар  Нурали Султонов, Насим Шойимов, Абдураҳмон Юмангуловлар мана шу туманнинг ўғлонлари ҳисобланишади.

Ўйлаймизки, туман раҳбарлари, вилоят футбол федерацияси мутасаддилари бу ҳолатга ўз эътиборларини қаратишади ва Косон футболи  мавқиени тиклашади. Ишончимиз комилки, бу туманда ҳали ҳам иқтидорлар етарлича топилади.

Фахриддин Чориев

Javob berish