«Севинч»: Елена Беловани табриклаймиз!

“Севинч” профессионал футбол клубининг мураббийси Елена Белова бугун туғилган кунини нишонламоқда.

Вақтида “Севинч” футбол клуби шарафини ҳимоя қилган Белова клубимизнинг ютуқларига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган. Ҳозирги кунда у ёш футболчи қизларга футбол сирларини ўргатиб келмоқда. Белованинг шогирдлари нафақат юртимизда, балки халқаро майдонларда ҳам мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда.

Елена Белованинг бугунги таваллуд айёми билан клубимиз  раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳам соғлик, бахт ва омад тилаймиз. Елена Белованинг юртимизда аёллар футболини ривожлантиришдаги ишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

С днём рождения Елена!

 

«Севинч» ПФК жамоаси

Javob berish