Мини футбол. “Севинч” – “ТАТУ” 1:1

Бугун Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт аренасида мини футбол бўйича аёллар жамоалари ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионати 1-турининг марказий учрашуви бўлиб ўтди.

Марказий учрашувда “Севинч” Тошкентнинг “ТАТУ” жамоасини қабул қилди. Учрашув тенг курашлар остида давом этди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 36-дақиқасига келиб, “Севинч” ҳисобда олдинга ўтиб олди. Голни тажрибали ўйинчимиз Камола Рискиева киритди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, учрашувнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган бир пайтда, “ТАТУ” жамоаси ҳисобни тенглаштиришга эришди. Дарвоза яқинидан Маҳлиё Сариковани тепган тўпи ўйинчимиз Мафтуна Шоимовага тегиб, йўналишини ўзгартирди. Бу вазиятда дарвозамизни қўриқлаётган Лайло Тилавова тўпни қайтаришда ожизлик қилди.

Шундай қилиб, жамоамиз бу йилги чемпионатдаги илк дуранг натижани қайд этди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “ТАТУ” жамоаси сафида собиқ ўйинчиларимиздан Маҳлиё Сарикова, Мария Моисеевалар тўп тепишмоқда. Шунингдек талабалар жамоаси сафида Рушания Сафина, Гулнора Азамова ва Дарина Федосенко каби тажрибали футболчилар тўпланишган.

Қуйида учрашув қайдномаси билан танишинг.

Мини футбол бўйича  XIII Ўзбекистон чемпионати. Дастлабки босқич, 1-тур

“Севинч” (Қарши) – “ТАТУ” (Тошкент) 1:1

Тошкент ш., “Ёшлик” спорт аренаси. 26.01.2017 йил

Ҳакамлар: Эдита Миробидова, Нигора Муҳаммадиева, Кристина Середа, Соҳиба Ахмедова.

Голлар: Камола Рискиева, 36’-1:0 – Маҳлиё Сарикова, 40’-1:1.

 “Севинч”: 12.Матлуба Абдирасулова, 1.Лайло Тилавова, 8.Камола Рискиева (с), 17.Танзиля Зарбиева, 10.Ильвина Аблякимова, 11.Шахзода Жамолова, 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурхонова, 25.Мафтуна Шоимова, 20.Мафтуна Панжиева, 7.Шоира Қултўраева, 77.Нилуфар Қудратова, 15.Шохида Тожиддинова, 9.Севара Нормуродова.

“ТАТУ”: 35.Динара Абдурасулова, 3.Ўғилой Қўчқарова, 22.Назокат Маматисоқова, 9.Маҳлиё Сарикова, 5.Мария Моисеева, 10.Гулнора Азамова, 11.Рушания Сафина, Дарина Федосенко.

«Севинч” жамоаси эртага чемпионат 1-турининг сўнгги учрашувини ўтказади. Унда Қашқадарё воҳасининг икки жамоаси “Севинч” ва “Шўртан Lady” ўзаро куч синашади. Учрашув соат 9:00да бошланади.

Қуйида бугунги бўлиб ўтган учрашувлар натижалари билан танишинг:

“Юз работ” – “Аланга С” 0:1

“Бахмал” – “Қирқ қиз” 1:2

“Оқ Қўрғон” – Пахтакор W” 1:10

Эртага қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади:

09:00  “Шўртан Lady” – “Севинч”

10:00  “ТАТУ” – “Бахмал”

11:00  “Қирқ қиз” – Юз работ”

“Аланга С” – “Пахтакор W” жамоалари ўртасидаги учрашув феврал ойига қолдирилди.

Ҳозирча чемпионат турнир жадвали қуйидагича кўринишда

Турнир жадвали

Т/р Ў Ғ Д М К/Г Ў/Г Т/Н Оч.
1«ТАТУ» (Тошкент) 4 3 1 0 29 1 28 10
2Пахтакор W (Тошкент) 4 3 0 1 18 10 8 9
3Севинч 3 2 1 0 20 4 16 7
4Шўртан Lady 3 2 0 1 19 5 14 6
5«Қирққиз» (Нукус) 3 2 0 1 6 4 2 6
6«Аланга-С» 4 1 0 3 1 17 -16 3
7«Юз робот» 4 1 0 3 6 27 -21 3
8«Оқ Қўрғон» 4 1 0 3 3 26 -23 3
9«Бахмал» (Жиззах) 3 0 0 3 5 13 -8 0

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish