Андрей Микляев: “Насаф” биз учун жуда жиддий рақиб”

Финал учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Локомотив” жамоаси бош мураббийи Андрей Микляев ва жамоа ярим ҳимоячиси Олег Зотеевлар иштирок этишди.

– Ҳамма эртага ажойиб ўйин кутишмоқда. Финалдаги рақибимиз жуда жиддий. Биз “Насаф”ни бу йилги мавсумда мағлуб этган бўлсакда, уларнинг бизнинг жамоамиз билан бўлган ўйинини кўрдиларингиз биз учун бу ўйинда жуда қийин бўлган эди. Шундай бўлсада, биз бу ерга ғалаба қозониш учун келдик.

Олег Зотеев: – Нима дейишим мумкин, “Насаф” жуда барқарор жамоа ҳисобланади. Майдонда тартибли ҳаракат қилади. Ҳамма жамоада ҳам минус ва плюс томонлари бўлади. Шуни ҳисобга олиб эртага майдонга тушамиз. Ҳамма йигитлар ўйинга тайёр. Мен Самарқандда қачон ўйнаган бўлсам, фақат ғалаба қозонганмиз, эртага ҳам шундай бўлишидан умид қиламан.

Андрей Микляев: -Таркибимизда афсуски йўқотишлар бор, чунки 17 ноябрдан сўнг тўртта жиддий ўйинда майдонга тушдик. Шу орқали баъзи ўйинчиларимизда жароҳатлар ҳам бўлди. Шифокорларимиз улар билан шуғулланишмоқда.

Биз Драган Черанни биламиз, аммо унга қарши махсус тайёргарлик кўрганимиз йўқ, эртага бўладиган ўйинда бу ҳақда ўйинчиларимизга кўрсатма берамиз. “Насаф” биз учун жуда жиддий рақиб ҳисобланади. Уларда фақат бир-иккита ўйинчи эмас, жамоавий ўйин бор. Эртага қандай таркиб билан майдонга тушишимиз учун, ўйлашга ҳали вақт бор. Буни эртага ҳал қиламиз.

“Насаф” жамоаси иккинчи даврада ўз таркибини жуда кучайтириб олди, жамоада кўп гол урадиган ҳужумчи ҳам пайдо бўлди. Ўзларингиз биласиз, жамоамиз ўз майдонида деярли гол ўтказмаган жамоа бўлиб келаётган эди. Аммо рақибимиз охирги ўзаро ўтган ўйиннинг ўзида иккита гол уришга муваффақ бўлди. Бу ҳам уларнинг кучайганлигидан далолат беради.

Манба: fcnasaf.uz

Андрей Микляев: “Насаф” биз учун жуда жиддий рақиб””га битта фикр билдирилган

  1. Xа силани бу гапларинга ишонч йук кунгилга бора сузлар буни Рузикул яxши билади Насафга Омад

Javob berish