Владислав Цейтлин кубок финалини илк марта бошқаради

Ўзбекистон кубоги – 2016 финал учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Унга кўра, бу йилги финал баҳсини ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин илк марта бошқаради. Ушбу ҳакам шу пайтгача кубок финалларида бош ҳакамлик қилмаган.

Кубок финалида В.Цейтлинга қанотларда тошкентлик ҳакамлар Тимур Галеев ва Акбар Пўлатовлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Зокиржон Қодиров ишлайди. Навоий шаҳридан.

Финал учрашувида ҳакамлар ишини Сардор Нажафалиев назорат қилади. Тошкент шаҳридан.

 

XXIV Ўзбекистон кубоги финали

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)

30.11.2016. Самарқанд ш., “Динамо” стадиони. 13:00да

 

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент)

Захира ҳаками: Зокиржон Қодиров (Навоий)

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

 

 Манба: fcnasaf.uz

Владислав Цейтлин кубок финалини илк марта бошқаради”га битта фикр билдирилган

  1. Бу яxши xакаммас Насаф у/н уйлаймиз ки Насаф фудболчилари шунга xос мос уйнаб Насиб булса Уз Кубикини кулга киритишади Олга Насаф биз сен билан

Javob berish