“Насаф”нинг финалгача босиб ўтган йўли + видео

Қаршининг “Насаф” жамоаси бу йилги кубок баҳсларини чорак финалдан бошлади. Жамоамиз финалгача 6та учрашувда майдонга тушди ва барча учрашувларда ғалаба қозонди.

Футболчиларимиз кубок баҳсларида рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол қилишди. Ўз дарвозаларидан эса 3 марта гол ўтказишди. Ушбу баҳсларда футболчиларимизга 8 марта сариқ карточа ва 1 марта қизил карточкалар кўрсатилди.

Энг қизиқарлиси, эндигина (иккинчи даврадан) жамоамиз сафига қўшилган Игорь Голбан айнан кубок баҳсида илк голини киритди (“Насаф” – “Андижон” 2:1). Шунингдек бу йилги кубок баҳсларидаги жамоамизнинг илк голи муаллифи Азамат Алланиёзов бўлади. Ушбу тажрибали ҳужумчимиз “Нефтчи” – “Насаф” 1:4 кубок учрашувининг 10-дақиқасида ҳисобни очган ва учрашувда дубл қайд этган. Сўнгги гол муаллифи Дониёр Нарзуллаевдир, “Бухоро” – “Насаф” 1:2 учрашувининг 85-дақиқасида киритилган гол жамоамиз ғалабасини таъминлаган.

Иккинчи даврадан жамоамиз сафини тарк этган ярим ҳимоячимиз Артур Геворкян ҳам ўзининг сўнгги учрашувини кубок баҳси билан тугатган (“Андижон” – “Насаф” 0:2) ва жамоамиз сафидаги сўнгги голини пенальтидан киритган эди.

 

Кубок баҳсларида гол урган футболчиларимиз

Азамат Алланиёзов – 2

Баҳром Абдураҳимов – 2

Игорь Голбан – 2

Бобир Абдуҳолиқов – 1

Ислом Рашидхонов – 1

Фозил Мусаев – 1

Драган Черан – 1

Дониёр Нарзуллаев – 1

Артур Георкян (пен.) – 1

Эркин Бойдуллаев – 1

Қуйида “Насаф” жамоасининг финалгача ўтказган учрашувларининг натижалари

Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финал. Дастлабки учрашув. 26.03.2016 й. 

“Нефтчи” (Фарғона) – “Насаф” (Қарши) 1:4 (1:2).  5346 томошабин

Фарғона. “Истиқлол” стадиони.

Бош ҳакам: Б.Намозов (Тошкент), Р.Фозилов (Наманган), М.Мажидов (Наманган)

Захира ҳаками: Р.Копадзе (Фарғона)

Назоратчи: И.Раҳимов (Андижон).

Голлар: Аббос Махсталиев, 24’-1:2 – Азамат Алланиёзов, 10’-0:1, 64’-1:3,  Эркин Бойдуллаев, 15’-0:2, Баҳром Абдураҳимов, 79’-1:4.  

Огоҳлантириш: М.Убайдуллаев (35).

Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финали жавоб учрашуви

“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона) 1:0.  3018 томошабин

21.05.2016. “Марказий” стадион. Соат 19:30да

 

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ш.Файзиев (Жиззах), С.Ҳакимов (Самарқанд).

Захира ҳаками: К.Расулов (Қашқадарё вил.)

Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро вил.)

 

Гол: Бобир Абдухолиқов, 63’-1:0.

Огоҳлантириш: Бобур Абдуҳолиқов 37 – Алишер Самадов 32, Умид Қодиров 41, Жаҳонгир Меҳмонов 58, Мурод Бобожонов 90+1.

Ўзбекистон Кубоги, чорак финали жавоб учрашуви 

“Насаф” (Қарши) – “Андижан” (Андижон) 2:1 (0:0) 

29.07.2016. “Марказий” стадион. Соат 20:00да 

Бош ҳакам:  В. Агишев (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: С. Ҳакимов (Самарқанд), А. Буров (Бухоро)

Захира ҳаками: Ф. Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

Гол: Ислом Рашидхонов, 61’-1:1, Игорь Голбан, 81’-2:1  – Дилшод Жўраев (пен), 60’-0:1

Огоҳлантириш: Фозил Мусаев 28, Игорь Голбан 30 – Рўзимбой Ахмедов 28, Иброхимжон Отахонов 44, Денис Ильеску  81, Алибобо Раҳматуллаев 90+1, Фарҳодбек Бекмуродов 90+3.

Ўзбекистон Кубоги-2016. ¼ финали дастлабки учрашуви

“Андижон” (Андижон) – “Насаф” (Қарши) 0:2 (0:0)

05.07.2016. “Соғлом авлод” стадиони. Соат 18:00да

 

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Т.Тўхтасинов (Андижон).

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

Гол: Артур Геворкян (пен), 54’-0:1, Бобур Абдухолиқов, 79’-0:2,

Огоҳлантириш: Бобуржон Акмалов 53.

Ўзбекистон Кубоги, ½ финал дастлабки учрашуви

“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро) 2:0 (2:0). 5231 томошабин

22.08.2016. “Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент) -8,8

Қанот ҳакамлари: М. Саидқосимов (Тошкент)-8,6, А.Цапенко (Тошкент вил.)-8,6

Захира ҳаками: Н. Қосимов (Қарши)-9,0

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Гол: Фозил Мусаев, 16’-1:0, Игорь Голбан, 29’-2:0,

Огоҳлантириш: Фозил Мусаев 7, Элдорбек Суюнов 87 – Шавкат Саломов 7, Азиз Ибрагимов, 45+2.

Ўзбекистон Кубоги-2016. ½ финали жавоб учрашуви. 21.09.2016 й.

“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 1:2 (0:1).   9953 томошабин

Бухоро ш., “Бухоро” СМ. 18:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,0

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент) – 9,0, Жаҳонгир Саидов (Тошкент) – 9,0

Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро) – 9,0

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

 

Гол: Вадим Чемиртан, 58‘-1:1 – Драган Черан, 37’-0:1, Дониёр Нарзуллаев, 85’-1:2.

Огоҳлантириш: Александр Мерзляков 26, Руслан Мельзиддинов 28, Вадим Чемиртан 45+1, Максимилиан Фомин 85 – Огнен Красич 22, Фарруҳ Сайфиев 62.

 

Четлатиш: Огнен Красич (2СК) 26.

 

“Насаф” жамоамиз бу йилги финалгача ана шундай етиб келди. Энди ўз тарихида олтинчи марта кубок финалида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги-2016 финал учрашуви 30 ноябр чоршанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 13:00да бошланади.

Финал учрашувига чиқарилган чипталар сотуви давом этмоқда.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Javob berish