АЛЕКСАНДР ХОМЯКОВ «МАШЪАЛ» БИЛАН ЯНА ИККИ ЙИЛГА ШАРТОМАНИ УЗАЙТИРДИ.

«Машъал» жамоамиз бош мураббийси, Александр Хомяков жамоа билан яна икки йиллик келишувга имзо чекди.
Салкам тўрт йилдан буён жамоамизни бошқариб келаётган Россиялик мутахасис янги мавсумни ҳам «Газчилар» билан бирга ўтказади. Хомияков бошчилигида жамоамиз тўрт мавсумда, Олий лига, Биринчи лига, Ўзбекистон кубоги, ва «ПФЛ» кубоги, мусобоқаларида иштирок этиб жами 130та баҳсни ўтказган шулардан 68тасида ғалаба қозонган, 46та баҳсда мағлубиятга учраган яна 24та учрашувда муроса йўли танланган. Александр Хомяков 2013 йилги мавсумда жамоамизни олий лигага олиб чиқиб якунда 5 ўринни эгаллади. 2014 йилда «Машъал» жамоамиз, Ўзбекистон «ПФЛ» кубоги мусобоқасида ғолиб чиқиб бош совринни қўлга киритди. Мутахасиснинг кўрсатган  натижаларидан қониқган клуб раҳбарияти Хомяков билан яна икки йиллик келишувга эришди. Биз ҳам янги мавсумда жамоамиз янада мувоффақиятли иштирок этишини тилаб қоламиз.
Манба: fcmashal.uz

Javob berish