Ўзбекистон Кубоги финали олдидан матбуот анжумани вақти маълум бўлди

30 ноябр куни Самарқандда катта футбол куни. Шу куни Ўзбекистон Кубоги-2016нинг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ПФЛ расмий сайтининг хабар беришича, финал учрашуви олдидан бўладиган матбуот анжуманининг вақти маълум бўлди.

Унга кўра, Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани 29 ноябрь соат 10:30да бошланади. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Насаф” клуби бош мураббийи ва футболчиси ОАВ ходимлари саволларига жавоб берса, матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” жуфтлиги ғолиби вакиллари иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги финал ўйини 30 ноябрь куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 13:00да бошланади.

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан матбуот анжумани вақти маълум бўлди”га битта фикр билдирилган

Javob berish