Ўзбекистон Кубоги-2016 финали учун чипталар сотувга чиқарилди

Хабарингиз бор, 30 ноябр чоршанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви бўлиб ўтади. Финал учрашувининг бошланиш вақти 13:00га белгиланган.

Қаршининг “Насаф” жамоаси аллақачон финал йўлланмасини қўлга киритган. Жамоамизнинг финалдаги рақиби “Бунёдкор”/”Локомотив” жамоаларининг ярим финал жавоб учрашувидан кейин аниқланади. Ушбу учрашув 26 ноябр шанба куни “Бунёдкор” стадионида  соат 14:00да бошланади.

Финал учрашуви ташкилотчилари томонидан учрашувга ҳозирдан чипталар тайёр қилинди. Қашқадарёлик футбол ишқибозлари учун қулайлик яратиш мақсадида, ушбу чипталар бугундан Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион чиптахоналари орқали сотуви бошланди. Чипталар нархи 10 000 сўмдан қилиб белгиланган.

Азиз футбол ишқибозлари чипталар миқдори чегараланган бўлиб, Қаршида 27 ноябргача сотилади.

Шу муносабат билан йил ўйини ҳисобланган – Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашувига чипаталарни харид қилишга шошилинг.

“Насаф” ПФК маъмурияти

Javob berish