Жанубий Корея – Ўзбекистон учрашувини Фаҳад Ал-Мирдаси бошқариб боради

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Жанубий Корея – Ўзбекистон учрашувини Саудия Арабистони қироллигидан бўлган ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

15 ноябрь куни Сеулда бўлиб ўтадиган ўйинда бош ҳакам сифатида Фаҳад Ал-Мирдаси ишлайди. Унга қанотларда ватандошлари Абдулла Мутлақ Ал-Шалвай ва Муҳаммад Ал-Абакрий ёрдам берадади. Ёрдамчи ҳакам  – Турки Муҳаммад Ал-Худайр.

Ҳакамлар назоратчиси этиб ушбу ўйинга Биралшган Араб Амирликларидан Али Муҳаммад Бужсайм тайинланган. Комиссар  – Гутам Кар (Ҳиндистон).

Манба: the-uff.com

Javob berish