“Насаф-2” мавсумни ғалаба билан якунлади

Бугун “Насаф-2” жамоамиз XXV Ўзбекистон Биринчилигининг сўнгги учрашувини ўз майдонида Ҳаққулободнинг “Норин” жамоасига қарши ўтказишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоамиз рақиблари дарвозасига учта тўп киритишга эришди. Уларнинг майдонда меҳмонларга нисбатан яққол устунлиги ана шундай ҳисобда ўз аксини топди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида Дилшод Саитов томонидан ҳисоб очилган бўлса, 19 ва 39-дақиқаларда Жавоҳир Ашуров икки марта “Норин” дарвозасига гол киритди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимда учрашув кескин ва шиддатли кечди. Футболчиларимиз ҳимояда яхши ҳаракат қилишди. Аммо меҳмонлар 74-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. “Норин” жамоасининг учрашувдаги ягона голига Шоҳнур Юлдашев муаллиф бўлди.

Учрашув 3:1 ҳисобида Нурали Султонов қўл остидаги “Насаф-2” жамоамизнинг ғалабаси билан якунлади.

Шундай қилиб, “Насаф-2” жамоамиз бу йилги Ўзбекистон Биринчилигини ғалаба билан  якунлади. Жамоамиз учун бу йилги мавсум ниҳоясига етди.

Ўзбекистон Биринчилиги, 36-тур

“Насаф-2” (Қарши) – “Норин” (Ҳаққулобод) 3:1 (3:0)

05.11.2016. “Насаф” ФМ майдони

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев (Тошкент) – 8,4

Ёрдамчи ҳакамлар: Шерзод Қамаров (Самарқанд) -8,6, Шоҳнур Юлдашев (Гулистон) -8,6

Захира ҳаками: Артём Калинин (Қарши) -9,0

Назоратчи: А.В.Тамбовцев (Тошкент)

Гол: Дилшод Саитов, 14’-1:0, Жавоҳир Ашуров, 19’-2:0, 39’-3:0 – Шокиржон Ёқубжонов, 74’-3:1.

“Насаф-2”: 1.Жавоҳир Комилов (с), 5.Наврўзжон Изатиллаев, 8.Худоёрхон Сагдуллаев, 18.Жўрабек Маннонов (34.Илҳомжон Алижонов 90+4), 19.Жавохир Ашуров (9.Музаффар Омонқулов 88), 20.Дилшод Саитов (42.Отабек Комилжонов 90+1), 22.Акмалжон Олимов, 24.Шерзод Насруллаев, 27.Ойбек Бозоров (17.Достонбек Бердиқулов 83), 28.Шахбоз Эркинов (32.Шоҳруҳ Неъматов 78), 33.Абдулазиз Нишонбоев.

Захира: 10.Сирожиддин Еттибоев, 16.Элбек Отақулов.

“Норин”: 25.Элдор Исабоев, 4.Фарруҳ Нурлибоев (23.Жафар Исмоилов 68), 8.Сарварбек Сафаров, 11.Шоҳруҳ Достонов, 17.Шоирбек Рўзиев (10.Аҳрор Умаржонов 26), 18.Умарбек Тўхтасинов, 19.Элдор Эргашев, 20.Жавлон Искандаров, 21.Мардонжон Ғўломназаров (15.Шокиржон Ёқубжонов 74), 22.Санжар Турақулов (13.Илҳомжон Тожибоев 62), 24.Файзуллабек Жуманқўзиев.

Захира: 12.Мусурмон Носиров.

Огоҳлантириш: Шахбоз Эркинов 76, Ойбек Бозоров 78, Наврўзжон Изатиллаев 83 – Сарварбек Сафаров 30, Санжар Турақулов 38.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish