Ёшлар лигаси. Голларга бой учрашувда ғолиб аниқланмади

Бугун ёшлар лигаси 28-тур доирасидаги учрашувда “Насаф ҳамда “Нефтчи” ёшлари ўзаро куч синашишди.

Учрашувда дарвозаларга саккизта гол киритилди. Аммо ғолиб аниқланмади.

Учрашувни кўтаринки руҳда бошлаган ёшларимиз учрашувнинг 2-дақиқасида ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Дастлабки ташкил этилган ҳужумни Дилшод Хушбаков гол билан якунлади 1:0.

“Нефтчи” ёшлари бу тезкор голдан эсанкираб қолишмади ва орадан тўрт дақиқа ўтиб, Абдужмаол Исмоилов орадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Ушбу голлардан сўнг жамоалар майдонда очиқ футбол намойиш этишди. Имкон бўлди дегунча ҳужумлар уюштириб, ҳимоячилар ва дарвозабонларни таҳликага солиб туришди. Учрашувнинг 27-дақиқасида жамоамиз ёшлари бурчакдан тўпни ўйинга киритишди, бунда Ильдар Маматказин гол уришга муваффақ бўлди ва жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

Биринчи бўлимнинг охирлари, яъни 40-дақиқада Хуршидбек Асқаралиев томонидан яна ҳисоб тенглаштирилди – 2:2.

Жамоалар ана шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди. Шундай қилиб, об-ҳаво ноқулай бўлса ҳам, стадионга ташриф буюрган мухлислар биринчи бўлимдаёқ тўртта гол гувоҳи бўлишди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар майдонга янги кучларни туширишди. Бу ҳам ўйин суратини ошириб юборди. Ёшларимиз 48-дақиқада ўзларининг учрашувдаги учинчи голини киритишди, голни Сирожиддин Қўзиев киритди – 3:2.

Учрашувнинг 56-дақиқасига келиб яна меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Бу гол, иккинчи бўлимда майдонга  тушган Абдураҳмон Абдулҳақов томонидан киритилди – 3:3.

Жамоамизнинг учрашувдаги тўртинчи голига яна Дилшод Хушбаков муаллиф бўлди – 4:3. Бу гол 65-дақиқада киритилди. Хушбаков бу учрашувда ҳам ўзининг дублини расмийлаштирди ва ўз ҳисобидаги голлар сонини 22тага етказиб олди.

Афсуски ёшларимиз бу ҳисобни ҳам сақлаб қола олишмади. Учрашувнинг сўнгги дақиқасидаги Сарваржон Абдуллаев яна ўртадаги ҳисобни тенглаштиришга эришди – 4:4.

Шундай қилиб, голларга бой учрашувда ғолиб аниқланмади. Учрашув жанговор 4:4 ҳисобида якун топди.

Ёшлар лигаси, 28-тур. 03.11.2016

“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона) 4:4 (2:2)

Ёшлар қароргоҳи майдони. 15:00да

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукруллаев (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Усмонов (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши)

Захира ҳаками: Наим Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент) миллий тоифадаги

 

Гол: Дилшод Хушбаков, 2’-1:0, 65’-4:3, Ильдар Маматказин, 27’-2:1, Сирожиддин Қўзиев, 48’-3:2 – Абдужамол Исроилов, 6’-1:1, Хуршидбек Асқаралиев, 40’-2:2, Абдураҳмон Абдулҳақов, 56’-3:3, Сарваржон Абдуллаев, 90’-4:4.

 

“Насаф”: 30.Умиджон Эргашев, 4.Акмалжон Олимов (14.Шароф Муҳитдинов 46), 7.Сирожиддин Қўзиев, 9.Дилшод Хушбаков, 10.Ислом Рашидхонов (38.Жаҳонгир Қурбонбоев 78), 22.Ислом Кенжабоев (35.Бобир Абдуҳолиқов 46), 27.Акбар Муродов, 28.Сардор Саъдуллаев, 29.Акмал Мозговой (19.Раҳимбек Жавлиев 58), 33.Ильдар Маматказин, 41.Нажмиддин Нормуродов.

Захира: 44.Музаффар Шарипов, 32.Абдулазиз Нишонбоев, 34.Шоҳруҳ Неъматов.

“Нефтчи”: 35.Абдумавлон Абдужалилов (с), 10.Хуршидбек Асқаралиев (7.Сарваржон Абдуллаев 80), 11.Иброҳим Нуъмонов, 22.Исломжон Тошпўлатов (29.Азаматжон Холматов 87), 20.Отабек Муҳаммаджонов (17.Сардор Қулматов 46), 28.Абдужамол Исроилов, 39.Миржамол Неъматов, 14.Анваржон Абдулҳақов (18.Абдураҳмон Абдулҳақов 46), 88.Эломонжон Каримов (24.Ҳусанбой Ғаниев 80), 90.Анваржон Аминжонов, 6.Шодиёр Хожиматов (32.Маъмуржон Мўминжонов 80).

Захира: 30.Сергей Смородин.

Огоҳлантириш: Акмал Мозговой 29, Акбар Муродов 45, Сирожиддин Қўзиев 90+2 – Сардор Қулматов 84.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish