«Насаф»: «Локомотив» ёшлари йирик ҳисобда мағлуб этилди

Бугун ёшларимиз 27-тури доирасидаги учрашувда “Локомотив” ёшлари билан баҳс олиб боришди.

Учрашув ёшларимиз учун омадсиз бошланди. 9-дақиқада майдон эгалари жарима майдонимиз яқинида жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ушбу жарима тўпини майдон ташқарисига чиқариб юбориш учун, тўпга сакраган  Сирожиддин Қўзиев дарвозамизни ишғол қилиб қўйди – 1:0. Ордан кўп вақт ўтмасдан ҳимоячиларимиз хатога йўл қўйишди, улар Сергей Прохоровни дарвозамизга зарба беришга имкон беришди. Натижада ёшларимиз ўз дарвозасидан иккинчи тўпни олиб чиқишга мажбур бўлишди – 2:0.

Аммо ёшларимиз ушбу голлардан кейин ўзларини йўқотиб қўйишмади. Аксинча, ўйин тизгинини ўз қўлларига олишди. Тўпга назорат қилиш ҳам ёшларимиз томонида бўлди. Улар кетма-кет “Локомотив” ёшлари дарвозасига ҳужумлар уюштиришди ва 19-дақиқа келиб ҳисобни қисқартиришга эришдилар, учрашувдаги жамоамизнинг биринчи голига Ислом Кенжабоев муаллифлик қилди – 2:1.  23-дақиқа келиб эса, тезкор ҳужумчимиз Дилшод Хушбаков ўз ҳисобига гол ёздиртириб қўйди. У майдоннинг ўнг қанотидан  жарима майдонига ўзи кириб борди ва ҳимоячиларнинг қаршилигини енгиб, ўткир бурчакдан дарвозага зарба йўллади, тўп дарвоза тўридан жой эгаллади – 2:2.

Жамоалар ушбу ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам ёшларимизнинг ташаббуси билан бошланди. Аввал майдон эгаларини ҳимояланишга мажбур этган жамоамиз, озроқ вақт  ўтгач “Локомотив” ёшларига ҳужум қилишга имкон беришди. Ҳисобда олдинга ўтишни мақсад қилган рақиб жамоа футболчилари ҳужумларга берилиб кетишди. Натижада тезкор ҳаракат қилувчи Дилшод Хушбаковни ўйинчиларимиз 56-дақиқада жуда қўлай вазиятда тўп билан таъминлашди. Дилшод нафақат ҳимоячиларни тезликда ортда қолдириб кетди, балки дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритди – 2:3. У бу учрашувда яна бир дублини қайд этди. Ўйин шу темпда давом этди. Майдон эгалари ҳужумлар уюштириб, ҳисобни тенглаштириш пайида бўлишди. Футболчиларимиз эса, яхши ҳимояланиб, қарши ҳужумда рақибни жазолашга ҳаракат қилдилар.

Жамоамизнинг учрашувдаги тўртинчи голи 85-дақиқада Ислом Рашидхонов томонидан киритилди – 2:4. Ушбу гол ҳам учинчи гол каби кўринишда бўлди, Ислом дарвозабонни ҳам ортда қолдириб, тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

Ушбу голдан кейин ўйин тизгини бутунлай жамоамиз томонида бўлди. Майдон эгаларининг уюштирган ҳужумлари эса, ҳимоячиларимиз томонидан катта қаршиликка учраб тугалланмасдан қолаверди.

Ўйинда дастлаб ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юбориб, кейин нафақат ҳисобни тенглаштириб, балки ҳисобда олдинда бораётган ёшларимиз, қолган дақиқаларни ҳам ажойиб тарзда ўтказишди. Натижада учрашувнинг 88-дақиқасида Ислом Кенжабоев яна бир марта гол уриб, у ҳам ўз ҳисобига учрашувдаги дублни қайд эттириб қўйди – 2:5.

Учрашув ана шу ҳисобда якунланди. Бу ғалаба ёшларимизнинг катта иродаси ва ҳамжиҳатлиги эвазига қўлга киритилди.

Энди жамоаамиз ёшлари навбатдаги тур учрашувини 3 ноябр куни ўз майдонларида “Нефтчи” ёшларига қарши ўтказишади. Уларга қолган ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз.

Ёшлар лигаси, 27-тур. 28.10.2016

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 2:5 (2:2)

ТТЙМИ стадиони, Соат 14:00да

Ҳакамлар: А.Нажафалиев, Зиёвуддин Эркинов, Авазбек Абдуллаев, Дмитрий Клепиков (барчаси Тошкентдан)

Назоратчи: А. В. Попов (Тошкент)

Голлар: Сирожиддин Қўзиев (автогол), 9’-1:0, Сергей Прохоров, 13’-2:0 – Ислом Кенжабоев, 19’-2:1, 88’-2:5, Дилшод Хушбаков, 23’-2:2, 56’-2:3, Ислом Рашидхонов, 85’-2:4.

“Локомотив”: 96.Рустам Нортожиев, 4.Фарруҳжон Иброҳимов (с), 9.Дилшобек Эргашев, 21.Алишер Шералиев (28.Ҳаётбек Раҳимжонов 65), 22.Улуғбек Абдуллаев, 24.Азизбек Омонов, 27.Бобирбек Тиллабоев (13.Жаҳонгир Сафаров 60), 41.Сергей Прохоров, 77.Қувондиқ Рўзиев (10.Бек Абдуллаев 40), 97.Бобурбек Эргашев, 99.Хумоюн Агзамов.

Захира: 25.Сарвар Керимов, 17.Воҳиджон Юнусов, 18.Рустам Ҳамроев, 36.Отабек Муҳаммедов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Акмалжон Олимов, 5.Раҳимбек Жавлиев, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акбар Муродов, 10.Ислом Рашидхонов, 16.Дилшод Хушбаков (38.Жаҳонгир Қурбонбоев 61), 22.Ислом Кенажабоев, 28.Сардор Саъдуллаев, 36.Акмал Мозговой (34.Самандар Шукруллаев 90), 41.Нажмиддин Нормуродов (с).

Захира: 30.Умиджон Эргашев, 14.Достонбек Бердиқулов, 18.Шерзод Насруллаев, 33.Наврўзжон Изатиллаев, 43.Алфайзи Неъматов.

Огоҳлантириш: Бек Абдуллаев 57, Фарруҳжон Иброҳимов 66, Улуғбек Абдуллаев 83 – Дилшод Хушбаков 49, Акбар Муродов 52.

Манба: fcnasaf.uz

«Насаф»: «Локомотив» ёшлари йирик ҳисобда мағлуб этилди”га битта фикр билдирилган

  1. Маладец еш аждарлар xудду Навбоxор каби снарий булса.эртага xуддо xоxласа Насаф катта аждарлар xам ютади Олга Насаф буш келма факат

Javob berish