Жасур Абдураимов: “Захира кучимизни синовдан ўтказдик”

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси устози Жасур Абдураимов гуруҳнинг сўнгги ўйинида дастлабки икки ўйинда майдонга тушмаган футболчиларни синовдан ўтказганини айтиб ўтди.

Манама. Баҳрайн

Ўзбекистон ҳамда Хитой ўйинидан кейинги матбуот анжумани

“Бугун дастлабки икки ўйинда майдонга тушмаган футболчиларни синовдан ўтказдик. Бу муҳим ўйинлар олдидан футболчиларнинг бугунги ҳолатини текшириб олиш учун жуда муҳим эди. Бугунги ўйиндан сўнг кимнинг имконияти қандай эканини текшириб олдик. Таркибимиздаги 22 нафар футболчининиг имкониятларини аниқлаб олиш бизга жуда муҳим”, – дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устози.

Жасур Абдураимов бугунги ўйинда Хитой ёшлар терма жамоаси яхши ўйин кўрсатганини айтиб ўтди: “Тўғрисини айтсам, Хитой ёшлар терма жамоасининг илк икки ўйинда имкониятни бой бергани менга совға бўлди.  Жамоа тактик жиҳатдан ҳам мукаммал эканини кўрдик. Бугунги ўйинда бизга ижобий кайфиятни тақдим этган ҳолат Хитойдан гол ўтказмаганимиз бўлди. Уларга қарши бизга бугун қийин бўлди”, – деди Абдураимов.

Манба: the-uff.com

Javob berish