Ўзбекситон U-19 муддатидан олдин гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Австралияни мағлуб этиб муддатидан олдин гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди.

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Австралия ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди ва курашларга бой ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Бобур Абдуҳолиқов ҳамда Достон Ибрагимов Австралия дарвозасини биттадан ишғол этишди ва танаффусга Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан йўл олишди. Иккинчи бўлим бошида Достон Ибрагимовнинг яна бир голи эвазига Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси орадаги фарқни 3та голга оширди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида Австралия ёшлар терма жамоаси аъзолари Умид Ҳамроев дарвозасини икки бор ишғол этишди ва учрашув 3:2 ҳисобида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Тожикистон U-19 терма жамоаси Хитой ёшлар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилди. Шу тариқа, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси икки турдан сўнг гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди ва плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.

U-19 Осиё чемпионати.

Манама. Баҳрайн.

18 октябрь.

Khalifa Sport City Stadium.

Австралия U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:3
18 октябрь 2016. Манама. «Халифа Спортс Сити» стадиони. 21:30

Голлар: Л. Юуллий (63 пенальти), Ж. Блэквуд (90+3 пенальти) – Б. Абдуҳолиқов (28), Д. Ибрагимов (39, 47).

Австралия U-19: 12.Тони Гловер, 2.Уильям Матч, 4.Томас Денг, 5.Жексон Бандеира, 6.Лиам Роуз (10.Калик Энтони, 46), 8.Марио Шабов, 13.Жорж Блэквуд, 14.Жозеф Чампинес, 16.Стив Кузмановски (9.Жайден Прасад, 16), 19.Жорж Тимотей (17.Тариқ Маиа, 67), 23.Лиам Юуллий.

Ўзбекистон U-19: 1.Умиджон Ҳамроев, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Исломжон Қобилов, 5.Хушнудбек Авилов, 6.Азизжон Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев (8.Саиджамол Давлатжонов, 84), 11.Бобир Абдихолиқов (13.Жавоҳир Эсонқулов, 69), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Жамшид Юсупов, 19.Достон Ибрагимов (18.Шоҳрух Маҳмудхожиев, 82).
Огоҳлантиришлар: Ж. Тимотей (3) Ж. Чампинес (30), Т. Миа (87) – Исломжон Қобилов (45+1), У. Ҳамроев (87), Азизжон Ғаниев (90+2).

Четлатиш: Исломжон Қобилов 55 (иккинчи огоҳлантириш).

Манба: the-uff.com

Javob berish