Эртага U-19 Осиё чемпионати старт олади

13 октябрь куни Баҳрайн мамлакатида 19 ёшгача бўлган футболчилар иштирокида Осиё чемпионати баҳслари старт олади.

Қитъанинг энг кучли 16 жамоаси орасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам бор. Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз гуруҳ босқичида Хитой, Австралия ва Тожикистонга қарши ўйнашади.

Ушбу мусобақада ярим финалга чиққан тўрт жамоа кейинги йил Жанубий Кореяда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Агар Жанубий Корея ярим финалга чиқса чорак финалда ютқазган 4 жамоада ҳам мундиал йўлланмаси учун кураш имконияти пайдо бўлади.

Эртага «A» гуруҳи жамоалари биринчи кунги баҳсларни ўтказишади. 14 октябрь куни «B» ва «C» квартетларда 1-тур бўлиб ўтади. Ниҳоят Ўзбекистон ёшлари ўрин олган «D» гуруҳи курашни бошлайди.

Қуйида дастлабки тур ўйинлари билан танишинг:

«A» гуруҳи
1-тур
13 октябрь

18:30 – Таиланд – Жанубий Корея
21:30 – Баҳрайн – Саудия Арабистони

14 октябрь
18:30 – КХДР  – Вьетнам
21:30 – БАА – Ироқ

14 октябрь
18:30 – Япония – Яман
21:30 – Қатар – Эрон

15 октябрь
18:30 – Ўзбекистон – Тожикистон
21:30 – Хитой – Австралия

Javob berish