Ўзбекистон Биринчилиги. “Насаф-2” – “НБУ-Осиё” учрашуви ҳакамлари

Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этаётган “Насаф-2” жамоамиз навбатдаги тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Бу турда жамоамизга Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоаси рақиблик қилади.

Ушбу учрашув 12 октябр чоршанба куни “Насаф” футбол мактаби стадионида соат 16:15да бошланади.

Мазкур учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, учрашувда нукуслик ҳакам Исхах Ибрагимов бош ҳакамлик қилади. Қанотларда унга Султонмурод Улфатов ва Ойбек Умаровлар ёрдам беришади. Иккаласи ҳам Тошкент вилоятидан.

Учрашувдаги ҳакамлар ишини Элбек Мусаев назорат қилади. Самарқанд шаҳридан.

 

“Насаф-2” (Қарши) – “НБУ-Осиё” (Тошкент)

“Насаф” ФМ стадиони. Соат 16:15да

Бош ҳакам: Исхах Ибрагимов (Нукус)

Ёрдамчи ҳакамлар: Султонмурод  Улфатов, Ойбек Умаров (иккаласи ҳам Тошкент вилоятидан)

Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish