Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи, учинчи тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушиб, ўзининг ушбу босқичдаги илк мағлубиятини қабул қилишига тўғри келди.

Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида Жалол Ҳусайний томонидан киритилди.

Биринчи бўлим якунига яқин ушбу ўйинда жамоа сардори сифатида ҳаракат қилган Сервер Жепаров жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Александр Гейнрих эгаллади. Унинг майдонга тушиши жамоанинг ҳужумдаги фаоллигини оширган бўлсада, у ва жамоадошлари уринишлари самара бермади.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг очколари сони ушбу ўйиндан кейин ҳам олтиталигича қолди. Эрон етти очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Гуруҳнинг бошқа учрашувларида Жанубий Корея Қатарни 3:2, Сурия эса сафарда Хитойни 1:0 ҳисобларида мағлуб этишди. Жанубий Корея гуруҳ пешқадамига айланиб олди

Манба: the-uff.com

 

Javob berish