Эрон терма жамоаси Тошкентга 4 октябрь куни етиб келади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувини Эронга қарши ўтказади. 

6 октябрь куни ўтказиладиган ушбу ўйин, Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 18:00да старт олади.

Португалиялик Карлуш Кейруш бошқараётган Эрон миллий терма жамоаси ушбу ўйинни ўтказиш учун Тошкентга 4 октябрда етиб келишини маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичида ўтказилган икки турдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 6 очко билан «А» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Эрон ҳисобида эса ҳозирча 4 очко мавжуд.

Манба: the-uff.com

Javob berish