Жамшид Саидов: “Насаф” катта тажрибага эга жамоа, бунга қисқа вақтда эришиш қийин»

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Бухоро” жамоасининг бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди ва ўйин ҳақидаги қуйидаги фикрларини билдириб ўтди.

-Биз “Насаф” жамоаси билан бу йилги мавсумда тўртта ўйин ўтказдик ва бир марта ҳам ғалабага эриша олмадик. Тўққизта гол ўтказиб юбориб, биттагина гол уришга эришдик. Бу йилги мавсумда “Насаф” биз учун жуда ноқўлай жамоа бўлди. Мухлислар олдида кечирим сўрайман. Афсуски, биз улар кутган натижага эриша олмадик. Энди бор эътиборимизни чемпионатга қаратамиз.

“Насаф” жамоасига тўхталадиган бўлсам, жамоа етарлича тажрибага эга жамоа ҳисобланади. Бу жамоа халқаро мусобақаларда ҳам ички чемпионатда ҳам бизга нисбатан тажриба борасида анча устун жамоа ҳисобланади.

Биз энди ёшларга ҳам эътиборимизни қаратаяпмиз. Аммо бу соҳада ҳам “Насаф”да тажриба катта, қолаверса клубнинг ўзини футбол академияси ҳам бор. “Насаф” жуда тўғри йўлдан бормоқда. Бизга бу борада озроқ вақт керак бўлади. Насиб этса, бир-икки йилда “Бухоро” клуби ҳам шундай тажриба ва натижаларга эришади.

“Насаф” жамоасини бугунги ютуқ билан табриклайман.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish