“Насаф” футбол клуби мухлислари Бухорога боришади

Бугун Бухоро шаҳрида катта футбол. Жорий футбол мавсумидаги биринчи Ўзбекистон кубоги финалчиси аниқ бўладиган кун.

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган “Насаф” жамоамиз, ўз тарихидаги олтинчи марта кубок финали йўлланмаси учун “Бухоро” жамоаси билан баҳс юритади.

Ушбу муҳим учрашувда ўз севикликлари – “Насаф” жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаш учун кўпсонли мухлисларимиз бугун Бухоро шаҳрига ташриф буюришади.

Ўктам Узоқов бошчилигидаги мухлислар клуби фаоллари мана бир неча кундирки, мазкур учрашувга тайёргарлик кўришди.

Бугун улар Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт мажмуасида бўладиган “Бухоро” – “Насаф” учрашувида фаол мухлислик қилиш мақсадида йўлга чиқишмоқда.

Келинг, “Насаф”нинг барча мухлислари номидан жамоамизга зафар тилаб қоламиз. Олға “аждарлар”!

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish