Ўзбекистон Кубоги-2016. “Бухоро” – “Насаф” учрашувини Эрматов бошқаради

Шу ҳафтанинг чоршанба куни Бухорода бўладиган Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашуви ҳакамлари номи маълум бўлди. Бўлажак “Бухоро” – “Насаф” учрашувини Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками сифатида эътирофга сазовор бўлган, ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқаради.

Унга қанотларда тошкентлик ҳакамлар Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Учрашувдаги тўртинчи ҳакам сифатида Элёр Турсунов ишлайди. Бухоро шаҳридан.

Учрашувда ҳакамлар ишини Александр Попов баҳолаб боради. Тошкент шаҳридан.

Ўзбекистон Кубоги-2016. ½ финали жавоб учрашуви. 21.09.2016 й.

“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши)

Бухоро ш., “Бухоро” СМ.

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Равшан Эрматов бу йилги футбол мавсумида, жамоамиз иштирокидаги уч учрашувда ҳакамлик қилган. Яъни иккита чемпионат баҳсларида ва бир марта кубок баҳсида. Жамоамиз чемпионат баҳсларининг бирида дуранг (“Навбаҳор” – “Насаф” 2:2) ва бирида (“Насаф” – “Бухоро” 3:0) ғалаба қозонган. Кубок баҳсида эса “Андижон” жамоасини мағлубиятга учратган (Ўзбекистон кубоги ¼ финали дастлабки учрашуви. “Андижон” – “Насаф” 0:2). Демак, Равшан Эрматов жамоамиз иштирокидаги тўртинчи учрашувни бошқаради.

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish