«Насаф» – «Бухоро» учрашувига оид 10 факт

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган 7 та учрашув ўз ниҳоясига етди. Қаршининг «Насаф» жамоаси ўз майдонида «Бухоро«ни йирик 3:0 ҳисобида таслим этди. Биз мазкур ўйинга оид 10 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Ушбу жамоаалар Олий лигада 38-маротаба ўзаро рақиб бўлишди.

2. «Насаф» юбилей 20-ғалабасини қўлга киритди. «Бухоро»нинг ғалабалари сони ва дуранглар сони 9 талигича қолиб кетди. Тўплар нисбати эса Қаршиликлар фойдасига 67:37 га етди.

3. «Насаф» «Бухоро» билан ўйинлардаги мағлубиятсиз cерияни 9 ўйинга етказди.

4. «Бухоро» Қаршида 19-марта «Насаф» меҳмони бўлди ва бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозона олмаётган статистикасини давом эттирди.

NAS-BUX---.jpg

5. «Бухоро» «Насаф»га тўққизинчи бора йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

6. Бухороликлар 6 ўйиндан бери Қаршиликлар дарвозасига йўл топа олишмаяпти.

7. «Насаф» ушбу мавсумдаги тўртинчи йирик ғалабасини қўлга киритди.

8. «Насаф»нинг ғалабали cерияси 6 ўйинга етди.

9. «Бухоро» ушбу мавсумдаги иккинчи йирик мағлубиятини қабул қилди. Бундан олдин Бухороликлар «Бунёдкор»дан йирик ҳисобда енгилишган эди.

10. «Бухоро»нинг 6 ўйинлик мағлубиятсиз cерияси узилди.

 

SPORTS.uz

Javob berish