Ўзбекистон миллий терма жамоаси “А” гуруҳи пешқадамига айланиб олди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги иккинчи тур учрашувида Қатарни мағлуб этди.

Қатарнинг “Ас-Садд” жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган стадионда бўлиб ўтган учрашув, Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов хотираси ҳурмати учун бир дақиқалик сукут билан бошланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса қора боғичлар таққан ҳолда ўйинни ўтказишди.

Ўйиннинг дастлабки бўлими Қатарликлар фаоллигида ўтди. Биринчи бўлимда тўпга эгалик қилиш ва дарвоза томон берилган зарбалар бўйича устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Ўзбекистон қарши ҳужумлардан фойдаланишга уринди. Шунга қарамай, ҳар икки жамоа дарвозаси ишғол қилинмади.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон ҳужумлар сонини оширди. Самвел Бабаян жамоа таркибида бир неча ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан, Сардор Рашидов ўрнига майдонга тушган Александр Гейнрих Ўзбекистон ўйинининг ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлди.

Учрашувдаги ягона гол 86-дақиқада киритилди. Хитойнинг “Бейжинг Гоан” клуби ҳимоячиси Егорь Кримец ўзининг терма жамоа таркибида расмий учрашувлардаги дастлабки голини киритди – 0:1.

Ушбу ғалабадан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳи пешқадамига айланиб олди.

2-турдан сўнг “А” гуруҳидаги вазият қуйидагича

Жамоа Ўйин Ғалаба Дуранг Мағлубият Тўплар Очко
1 Ўзбекистон 2 2 0 0 2-0 6
2 Эрон 2 1 1 0 2-0 4
3 Жанубий Корея 2 1 1 0 3-2 4
4 Хитой 2 0 1 1 2-3 1
5 Сурия 2 0 1 1 0-1 1
6 Қатар 2 0 0 2 0-3 0

Қатар – Ўзбекистон 0:1
6 сентябрь 2016. Доҳа. «Ал Садд» стадиони.
Бош ҳакам
: Али Абдулнаби (Баҳрайн)
Гол: Егор Кримец 85, – 0:1
Қатар: 21.Умар Барри, 2.Муҳаммад Муса, 3.Абдулкарим Ҳассан (15.Педро Мигел, 80), 4.Аҳмад Ал Сайид, 9.Родриго Табата (8.Али Асадалла, 62), 10.Ҳассан Ал Ҳайдос (17.Исмоил Муҳаммад, 71), 12.Акрам Афиф, 16.Буалим Хухи, 19.Аҳмад Ёсир, 20.Карим Будиаф, 23.Себастьян Сория.

Захира: 1.Амин Лекомт, 22.Саад Ал Шиб, 5.Луиз Жуниор, 6.Муҳаммад Касола, 7.Холид Муфта, 11.Мешал Абдуллоҳ, 13.Алмоез Али, 14.Абдулраҳмон Ҳуссайин, 18.Муҳаммад Тресор.

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 18.Отабек Шукуров, 9.Одил Аҳмедов, 8.Сервер Жепаров (14.Жавоҳир Соҳибов, 82), 23.Элдор Шомуродов, 10.Сардор Рашидов (15.Александр Гейнрих, 59), 11.Игорь Сергеев.

Захира: 
1.Элдорбек Суюнов, 12.Игнатий Нестеров, 3.Азимжон Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев, 6.Жасур Ҳасанов, 7.Саламат Қутибоев, 13.Давронбек Ҳошимов, 16.Станислав Андреев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жамшид Искандеров.

Манба: the-uff.com

Javob berish