«Насаф»: Ёшларимиз иккинчи даврадаги илк ғалабани қўлга киритишди

Бугун “Насаф” ёшлари навбатдаги 18-тур учрашувини “Обод” жамоаси ёшларига қарши ўтказишди.

Учрашувда, ёшларимизга соғлигини тиклаб яна майдонга қайтган тажрибали ҳимоячимиз Мақсуд Каримов ва яна бир ҳимоячимиз Ильдар Маматказинлар ёрдам беришди. Албатта бу тажрибали футболчиларимизнинг майдонга тушгани ўринбосарларимизга анча далда бўлди. Шунданда улар майдонда жуда ишонч билан ҳаракат қилишди.

Учрашувдаги голлар биринчи бўлимнинг 18-дақиқасида Дилшод Хушбаков ва 33 дақиқада Илҳом Алижоновлар томонидан киритилди.

Биринчи бўлимда ташаббус асосан ёшларимиз тарафида бўлди. Улар кетма-кет ҳужумлар уюштириб, рақиб ҳимоячиларини хато қилишга мажбур қилишди ва ана шундай вазиятларнинг иккитасини голга айлантиришга эришдилар.

Бугун учрашувда дарвозани Умиджон Эргашев қўриқлади ва у бир неча марта жамоамизни муқаррар голлардан асраб қолди. Албатта бу ёш футболчимиздан келгусида катта умидлар қилса бўлади.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳам ҳисобни ўзгартириш учун анча фаол ўйин намойиш этишди, аммо ҳимоячиларимиз ва юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, дарвозабонимиз Умиджон Эргашевлар бунга йўл қўйишмади.

Бугунги ғалаба ёшларимизнинг иккинчи даврадаги илк ғалабаси бўлди. Энди уларнинг ҳисобидаги очколар сони 24тага етди ва ҳозирча ўнинчи ўриндан саккизинчи ўринга кўтарилиб олишди.

Ёшларимиз навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида “Пахтакор” жамоаси ёшларига қарши ўтказишади. Учрашув 18 август куни бўлиб ўтади.

Ёшлар лигаси, 18-тур. 11.08.2016

“Обод” – “Насаф” 0:2

Тошкент ш. “Обод” стадиони. Соат 17:30да

Ҳакамлар: Дилшод Каримов, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Аскар Нажафалиев (ҳаммаси Тошкентдан).

Назоратчи: А.С.Арутюнов.

 

Гол: Дилшод Хушбаков, 18’-0:1, Илҳом Алижонов, 33’-0:2,

 

“Обод”: 21.Убайдулло Иноятуллаев, 30.Исмоил Жасурхўжа (29.Шуҳрат Мадидов 67), 34.Акбаржон Хўжаев, (48.Дилмурод Жўрабоев 46), 37.Шоҳруҳбек Неъматов (27.Хумоюн Абдуалимов 70), 38.Даниел Насриддинов (43.Жавоҳир Қаҳрамонов 52), 39.Аббос Саидкаримов, 40.Аббос Исроилов, 45.Миржамол Қосимов (33.Шоҳруҳ Искандаров 57), 46.Фарҳод Мираҳматов, 47.Ислом Исмоилов, 49.Отабек Пардабоев.

Захира: 1.Умиджон Ярбеков.

 

“Насаф”: 30.Умиджон Эргашев, 4.Акмалжон Алимов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акбар Муродов, 16.Дилшод Хушбаков (14.Шохруҳ Неъматов 86), 22.Ислом Кенжабоев (9.Сирожиддин Еттибоев 58), 23.Ильдар Маматказин (35.Раҳимбек Жавлиев 62), 28.Сардор Саъдуллаев (15.Аббос Бахшиллаев 79), 33.Мақсуд Каримов (38.Жаҳонгир Қурбонбоев 62), 34.Илҳом Алижонов (32.Абдулазиз Нишонбоев 70), 41.Нажмиддин Нормуродов.

Захира: 25.Элдор Суюнов.

Огоҳлантириш: Шоҳруҳбек Нурматов 56, Фарҳод Мираҳматов 90+1 – Ильдар Маматказин 38, Сирожиддин Қўзибоев 62, Сардор Саъдуллаев 75.

 

Масалан: fcnasaf.uz

Javob berish