«Насаф»нинг тўрт нафар футболчиси CAFA кубогида иштирок этади

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий сайтининг хабар беришича, 6–9 август кунлари Тошкентда биринчи марта Марказий Осиё Футбол Ассоциациаси Кубоги бўлиб ўтади.

Унда шу йилнинг 13–30 октябрь кунлари Баҳрайнда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ушбу терма жамоа йиғинларига тўрт нафар асосий таркиб ўйинчиларимиз: Умиджон Эргашев (дарвозабон), Шароф Муҳиддинов (ярим ҳимоячи), Азизжон Ғаниев (ярим ҳимоячи) ва Бобир Абдухолиқов (ҳужумчи)лар мунтазам иштирок этиб келишмоқда.

Бу сафар Жасур Абдураимов ушбу футболчиларимизни CAFA кубогида иштирок этишлари учун таклиф этган.

Биз жамоамиз футболчилари қатори U-19  терма жамоамизга бу мусобақада катта зафарлар тилаб қоламиз.

 

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish