«Насаф»: Ёшларимиз ҳам тайёргарликни бошлаб юборишди

“Насаф” жамоаси ўринбосарлари ҳам иккинчи даврага тайёргарлик машғулотларини бошлаб юборишган.

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси ўринбосарлари ҳам алоҳида ўзларининг қароргоҳларига эга. Бу қароргоҳда футболчилар учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Ушбу қароргоҳда ёшларимиз айни пайтда икки маҳалдан машғулотлар олиб боришмоқда.

Биринчи даврани ғалаба билан якунлаган “Насаф” ўринбосарлар жамоаси, иккинчи давраннинг дастлабки тур учрашувини “Шўртан” жамоаси ёшларига қарши ўтказишади. Учрашув 2 август куни бўлиб ўтади.

Ўринбосарларимиз мураббийлари иккинчи даврага тайёргарлик юзасидан бир неча назорат учрашувлари ўтказишни режалаштиришган. Жумладан, эртага вилоят иккинчи лигаси иштирокчиси “Нуристон” жамоаси билан, 23 июл куни эса “Машъал” жамоаси ўринбосарлари билан назорат учрашувлари ўтказилади.

Ҳар иккала учрашув ҳам Қарши шаҳридаги Спутник қўрғонида жойлашган ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади.

 

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish