Драган Херан ҳақида нималарни биламиз?

Иккинчи даврада мавсумнинг биринчи ярмида йўқотилган очколар ўрнини қоплаб олмоқчи бўлган Қаршининг «Насаф» жамоаси ўз таркибини  кучайтирмоқда. Буни клуб таркибига қўшилаётган футболчиларнинг савиясидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Аввалига Фозил Мусаев, кейинчалик Россиялик Голбан, Сербиядан Драган Херан ва Огнен Красичлар. Биз ҳар бир келиб қўшиладиган футболчилар ҳақида тўлиқроқ маълумот бериб ўтишга ҳаракат қиламиз, ва даставвал «Насаф» учун оғриқли позицияни тўлдирувчи ва клубнинг дардига дармон бўлиши мумкин бўлган сербиялик марказий ҳужумчи ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Танишинг, Драган Херан!

image

1987 йил 6 октябр, Сербия
Ампуласи: Ҳужумчи
Бўйи: 191см
Сўнги клуби: ФК Вардар (Македония)

Футболчининг фаолиятига назар соладиган бўлсак, профессионал фаолиятини 2005 йилдан, Сербия Суперлигаси вакили ҳисобланмиш, «Смедерево» жамоасида бошланган ва 2012 йилгача жамоада фаолият олиб борган. Кейинчалик 2012 йилги мавсумларни Исроилда ўтказган Херан 2012 йилги мавсумни «Апоел» сафида ўтказади ва 10та ўйинда майдонга тушиб, барча учрашувларда майдонни голсиз тарк этади. 2013 йилги мавсумда эса «Маккаби» шарафини ҳимоя қилган ва 24 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 7 бор йўл топа билган.

image

Драган Херан кейинги фаолиятини Озарбайжон чемпионатида ўтказади, «Симурқ» таркибида илк мавсумидаёқ 31 учрашувда майдонга тушган ва 10 та гол уришга эришган, кейинги мавсумда эса 24 учрашувда 14 бор рақиб дарвозабонларини ранжитган.

2016 йилги мавсумни Македониянинг «Вардар» клубида бошлаган хужумчи фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга яқин.

Умид қиламизки, клуб бундай бўйдор ва тажовускор хужумчини қўлдан чиқармайди ва Қаршида олиб қолади. Тан олиш керак, бу футболчи «Насаф»га керак ва жамоанинг ўйин услубига тўла мос келади.

Манба: voha.uz

Драган Херан ҳақида нималарни биламиз?”га битта фикр билдирилган

Javob berish