Хосе Мария Мендез: «Натижадан ҳавотирга тушмадим»

Хабарингиз бор кеча футзал бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендез ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйинда кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бу натижадан ҳавотирга тушганим йўқ. Тожикистон ҳам ажойиб жамоа.

Йиғинни бошлаганимиздан кейинги илк ўйинни ўтказдик. Бунгача узоқ вақт давомида ўйин ўтказмагандик. Тожикистонга қарши яна иккита ўйинимиз бор. Умид қиламанки, навбатдаги ўйинларда натижа ҳам кўнгилдагидек бўлади», – дейди Мендез.

 

Манба : ufa.uz

Javob berish