Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сингапурга учиб кетди

2016 йилнинг 13 – 30 октябрь саналари давомида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси навбатдаги йиғинини ўтказиш учун Сингапурга жўнаб кетди.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги терма жамоа Сингапурда 13 – 17 июль кунлари давомида машғулотлар олиб бориб, бир неча назорат ўйинлари ўтказишни режалаштирган.

Қуйида Сингапурдаги йиғинга йўл олган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Умиджон Ҳамроев (“Пахтакор”), Умиджон Эргашев (“Насаф”)

Ҳимоячилар: Хусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Хушнудбек Авилов (“Пахтакор”), Ойбек Рустамов ( “Қўқон-1912”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”)

Ярим ҳимоячилар: Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Сухроб Нуриллоев (РОЗК), Саиджамол Далатжонов (“Динамо”), Достон Ибрагимов (“Динамо”), Хожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”), Жамшид Юсупов (“Пахтакор”)

Ҳужумчилар: Бобир Абдухолиқов (“Насаф”), Бегзод Ғанижонов (“Қизмлқум”), Азиз Суюнов (“Олмалиқ”).

Манба: the-uff.com

Javob berish